RU

Последние новости

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  74 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз" Новости

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"

"Металлург" устози Веско Стешевич "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан (0:1) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят эмас, аммо дурангга эришмоқчи эдик. "Нефтчи" гол урганидан сўнг баҳс тақдирини ўзгартира олмадик".

- Қайд этилган ҳисоб ўйинга мосми?

- Обьектив қарайдиган бўлсак, ҳа, ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда Абдуманнонов гол уришга яқин келди, иккинчи таймда ҳам вазият бўлади деб ўйлагандик, бироз омадимиз келмади.

- Забихилло Ўринбоев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшилди, Бектемир Абдуманнонов эса асосий ҳужумчидек кўринди. Бу сизни кўрсатмангизми?

- Ҳа. Ўринбоев чизиқлар орасида ўйнади ва тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди. Абдуманнонов ва Неъматожонов юқорироқда ўйнашлари керак эди.

- Трансфер ойнаси ёпилишига яна 2 кун бор. Клуб яна янги футболчилар олиб келишни режа қиляптими?

- "Металлург" трансфер ишларини якунига етказди. Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз.

- Жамоада икки эронлик пайдо бўлди. Уларни қачон майдонга туширмоқчисиз?

- Шундай, бироқ уларнинг бири бетоб бўлиб, бир ҳафта майдонга туша олмади, иккинчиси яқиндагина жамоага қўшилди. Келаси баҳсларда улар хизматидан фойдаланишга умид қиламиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика