"Вердер" "Ювентус" ҳимоячисини ижарага олмоқчи
11 дек 2013 17:04
Новости
"Вердер" "Ювентус" ҳимоячисини ижарага олмоқчи
Олинган маълумотларга қараганда, Бременнинг "Вердер" жамоаси "Ювентус"дан ўйинчи олиб келиш ҳаракатида.
Сўнгги вақтларда "Вердер" нинг ўйини унчалик қовушаётгани йўқ. "Машшқолар"нинг охирги уч баҳсда 14 та! тўп ўтказиб юборганликлари ҳам "Вердер"да ишлар унчалик яхши кетмаётганидан далолат бериб турибди. Шу сабабдан жамоа спорт директори Томас Айхин таркибни кучайтириш борасида бош қотирмоқда. Бременликлар ҳимоя чизиғини кучайтиришни ўйлашаётган кўринади.
- Мен эртага Туринга учаман ва у ерда "Ювентус" билан музокаралар олиб бораман, - деб Туринга боришини тасдиқлади Айхин.
Тахминларга қараганда, "Вердер" - "Ювентус" дан ҳимоячи ижарага олиш ниятида. Аммо Айхин қандай позицияда ҳаракатланадиган ўйинчи олиб келиши ҳали маълум эмас. Лекин юзага келган вазиятга эътибор берсак, чиндан ҳам ҳимоячи олиб келинишини тахмин қилиш мумкин.

championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии