RU

Последние новости

18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  1 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби Новости

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби

Теги :  Арсенал
Кеча тунда Европа лигаси финалчилари аниқланди.

Унга кўра, "Атлетико" ва "Марсель" турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Биласиз, бу мавсумдан кейин Арсен Венгер ўз постини тарк этади. Шу боисдан "Арсенал" узоқ йиллик мураббийини хурсанд қилиб жўнатишни ният қилганди. Бироқ бундай бўлмади. Хўш, нима учун "Арсенал" мағлубиятга учради?

3. "АРСЕНАЛ" ТЎП БИЛАН КЎП БЎЛДИ, БИРОҚ КРЕАТИВЛИК ЕТИШМАДИ

Қачонки бир жамоа тўпни ўзида кўп ушлаб турса, улар кўпроқ вазият яратиши керак, аслида мантиқ шундай. Тўпни ўзида ушлаб туриш - ғалаба дегани эмас. Ярим финалнинг илк учрашуви эса "Арсенал" учун сабоқ бўлиши кутилганди. Жамоа 76 фоиз вақт давомида тўп билан бўлди, якунда дуранг билан кифояланди. Сафардаги учрашувда 55 фоиз вақт давомида тўп билан ҳаракатланишди. Аммо биринчи ўйин жамоа учун дарс бўлмагани кўринди.

Баҳс давомида "Арсенал" олдида йўллар пайдо бўлганди, бироқ "канонирлар" креативликдан қочишди. Меҳмонлар кўпроқ вақтни ҳужумда ўтказган бўлса-да, вазиятлар ярата олишмади. Статистикага қарайдиган бўлсак, "Арсенал" бутун бир 90 дақиқаликда биргина аниқ зарба йўллай олганининг гувоҳи бўламиз.

Ҳатто Мхитарян ва Ўзилда ҳам ғоялар етишмади. "Арсенал"нинг тўп билан муомаласи жамоа учун фойдага хизмат қилмади.

2. МУДОФААДАГИ ХАТОЛИКЛАР

Биринчи ўйин натижасидан кейин "Арсенал"ни фалокат кутаётгани аниқ эди. Ҳимоядаги кичик муаммолар сабабли ўйин дуранг билан якунланди. Гризманн жамоасининг яратган кам сонли вазиятларидан бирини самарали якунлаганди.

"Ванда"да эса "канонирлар" бир бор зарба беришди, илк баҳсдаги каби кўплаб вазиятларга эга бўлишмади. Тўпни кўп ушлаб турган бўлишса-да, рақиб "Атлетико" кўпроқ ҳужум қилди ва "Арсенал"нинг ҳимоясидаги муаммоларни кўрсатиб берди. Шунда ҳам мадридликлар фақатгина бир гол кирита олишди.

Гризманн шериги Диего Костага пас берган вазиятда Мустафи ва Бельериннинг ўртасида "катта ёриқ" бор эди. Гризманн бундан усталик билан фойдаланди. "Ёриқ" туфайли дарвоза ишғол этилгунча Костага ҳеч ким қаршилик кўрсата олмади. Аслида Начо Монреалнинг танлаган позицияси катта хатолик бўлганди. Якунда шундай кичик ёки катта деталлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

1. РАҚИБ ЖАРИМА МАЙДОНИДАГИ НОАНИҚЛИКЛАР


"Арсенал" рақиб жарима майдонигача етиб борса ҳам, "қути"нинг ичида кўп бора ноаниқликларга йўл қўйди. Вазиятни муваффақиятли якунлаш учун вариантлар етарлича бўлганди.

5-дақиқадаёқ шундай воқеанинг гувоҳига айландик. Ўшанда Ляказет қанотдан жарима майдончаси ичига тўп ошириб берди. Аммо тўпни дарвозага киритадиган футболчи топилмади. Орадан кўп вақт ўтмасдан Монреаль жамоадоши Чемберсдан тўпни қабул қилиб олди, бироқ у энг ёмон вариантни танлади: Ляказетга тўпни аниқ етказиб бера олмади. Айрим паллаларда франциялик футболчига рақиб ҳимоячилари имконият бермади, баъзи пайтларда эса лондонликларнинг ўзлари нотўғри қарор чиқаришди. Баҳс давомида "Арсенал" кўплаб ноаниқликларга йўл қўйди. Шу боисдан жамоа ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика