Венгер: "Уолкотт ҳозир ҳам олдингидек чаққон"
24 дек 2014 14:16
Новости
Венгер: "Уолкотт ҳозир ҳам олдингидек чаққон"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг таъкидлашича, жароҳат туфайли январдан ноябргача майдонга тушмаган Тео Уолкотнинг ўйини ҳозир худди аввалгидай.
"Уолкотт - юқори даражадаги футболчилар сирасига киради. У зўр формада эди ва Теонинг жароҳати биз учун катта йўқотиш бўлди. Аммо унинг энг яхши ўйинлари олдинда деб ўйлайман.
Тео 1989 йилда туғилган, у эндигина 25 ёшда - бу унинг даражасидаги футболчи учун энг яхши давр. Тео олдингидек чаққон. Мен бунга машғулотларда гувоҳ бўлдим" - дейди Венгер.
Уолкот бу мавсумда икки ўйинда майдонга тушди ва бу икки учрашувда бор-йўғи 21 дақиқа ҳаракат қилди.
Комментарии