RU

Последние новости

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Венгер: "Гнабрининг "Арсенал" билан келишуви бор эди, "Бавария" эса уни "ўғирлаган" Новости

Венгер: "Гнабрининг "Арсенал" билан келишуви бор эди, "Бавария" эса уни "ўғирлаган"

"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер айни пайтда "Бавария"да тўп тепаётган Серж Гнабрининг жамоадан кетиши тарихини эслади.

Венгер ҳозирда ФИФАнинг глобал ривожланиш бўлимини бошқармоқда.

"Гнабри ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганди. Унда тезлик, куч, техника бор. У жуда иқтидорли, лекин баъзида оддий йўлни қидиради. Унинг муаммоси ҳам шуда эди. Мен Сержни "Вест Бромвич"га юбордим, лекин бу иш бермади, умуман.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, Гнабри билан келишувимиз бор эди. "Бавария" эса уни "Вердер"дан "ўғирлаган". У "Вест Бромвич"да ўйин амалиётига эга бўлмаганидан сўнг ёзда Германия -21 терма жамоасига кетишига имкон бердим. У ўзини ажойиб тарзда кўрсатди. Биз унга янги шартнома тайёрлаб қўйгандик ва тез орада уни имзолашни мўлжаллагандик. Шундан сўнг кутилмаганда Серж "Вердер"га кетишни хоҳлаб қолди. Аслида эса уни "Вердер" эмас, "Бавария" сотиб олди. Унинг шартномаси тугаётган эди ва биз уни қолади деб ўйлагандик", - деди Венгер.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика