Венгер: "Барселона"ни бошқариш? Йўқ, "Арсенал"да қолишни маъқул кўраман"
02 мар 2017 15:18
Новости
Венгер: "Барселона"ни бошқариш? Йўқ, "Арсенал"да қолишни маъқул кўраман"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз клубига содиқ қолади.
"Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 27-тур учрашуви олдидан ўтказилган матбуот-анжуманида мутахассисдан ёзда "Барселона"ни тарк этадиган Луис Энрикенинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида сўрашди.
"Йўқ, "Арсенал"да қолишни маъқул кўраман. Доимо шундай бўлган, ниятим ўзгаргани йўқ. Бошқа клубларда иш қидирмаяпман. Кейинги даражага ўтиш ва "Арсенал"нинг ўйинини кучайтиришга эътибор қаратяпман. Яхши менежерлар доимо ривожланишга интилади.
Хитойдан таклиф? Бу "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан ўтказилаётган матбуот-анжумани" - дейди Венгер.
Арсен Венгер ва "Арсенал" ўртасидаги битим 2016/17 мавсум охирида якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии