Венгер: "Арсенал" "Лестер Сити"га етиб олиши мумкин"
07 апр 2016 17:12
Новости
Венгер: "Арсенал" "Лестер Сити"га етиб олиши мумкин"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра, унинг жамоаси Англия чемпионати олтин медалларини қўлга киритиш умидини йўқотгани йўқ.
"Албатта "Лестер Сити"га етиб олиш мумкин. Нега энди йўқ? "Тулкилар" жуда барқарор, аммо ҳар бир учрашувда турли хил ҳисоб қайд этилиши мумкин. Очко йўқотиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Фақат тепага эмас, пастга ҳам қарашимиз лозим, чунки улар ҳам бизга муаммо туғдириши мумкин. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак" - дейди Венгер.
Комментарии