Венгер: "Алексис Санчес "Ливерпуль"га қарши ўйнамаса керак"
11 янв 2016 17:43
Новости
Венгер: "Алексис Санчес "Ливерпуль"га қарши ўйнамаса керак"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг сўзларига кўра, жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес жароҳат туфайли "Ливерпуль"га қарши Премьер-лиганинг 21-тур баҳсини ўтказиб юборади.
"Озил ва Фламини "Ливерпуль"га қарши баҳсга оёққа туриши керак. Оспина тиббий текширувдан ўтади, Санчес эса бу баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин. Алексис даволаняпти ва у "Сток"ка қарши ўйнаши мумкин. Росицки тўлақонли машғулотларга қайтди.
Санчес доимо мендан ўзини майдонга чиқаришни сўрайди, агар ўзига қўйиб берсангиз, жароҳат билан ҳам ўйнайверади. Биз эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қиламиз. У тез орада сафга қайтади" - дейди Венгер.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии