RU

Последние новости

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  34 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  8 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

Венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис: "Терма жамоамиз учун янги давр бошланмоқда" Новости

Венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис: "Терма жамоамиз учун янги давр бошланмоқда"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида Венесуэла терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур баҳсдан аввал венесуэлалик ТВ шарҳловчиси Альфредо Коронис билан боғланиб, бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Венесуэлада Ўзбекистон мамлакати ва ўзбек футболи ҳақида нималар билишади?

- Тўғрисини айтсам Ўзбекистон мамлакати ҳақида кўп нарса билмаймиз. Давлатларимиз ўртасида қандайдир ҳамклорликлар борлигини биламан холос. Собиқ Иттифоқ мамлакати эканидан хабарим бор. Венесуэлада футбол биринчи рақамли спорт тури эмас, бизда барча учун бейсбол - биринчи рақам. Бизнинг одамлар фақат АПЛ, Ла Лига ва А Серияни билишади холос.

- Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак Осиё кубогига тайёргарлик олиб бормоқда, Венесуэлачи?

- Терма жамоамиз айни пайтда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарликни олиб бормоқда. КОНМЕБОЛда саралаш шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.




- Қатардаги Жаҳон чемпионати саралашидан кейин терма жамоаингиз неча фоизга ўзгарди?

- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Сабаби Қатардаги мундиалга саралашнинг ўзи биз учун ўтиш даври эди, яъни унгача ўзгаришлар бўлиб бўлганди. Ҳозир фахрий футболчилар орасидан фақат Рондон ва Ринкон ўйнамоқда, қолгани ёшлар.

- Қатарда Аргентинани мағлуб этган Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги ғалаба Венесуэла учун қанчалик муҳим эди?

- Жуда муҳим эди. 1 ой олдин Аргентина ва Колумбия терма жамоасининг собиқ устози Хосе Пекерман Венесуэла бош мураббийи эди. Бизнинг Федерациямиз Пакерман билан шартномани бекор қилди ва унинг ёрдамчиси Батиста бош мураббий этиб тайинланди. Саудия Арабистонига қарши баҳс терма жамоамиз учун янги даврнинг бошланиши эди, шу боис бу даврни ижобий натижа билан бошлаш жуда муҳим эди.

- Соломон Рондонни ҳисобга олмаганда, айни пайтда терма жамоаингиздаги энг яхши футболчилар ким?

- Сардоримиз Томас Ринкон. Ундан кейин Янгель Эррера ("Жирона") и Жефферсон Сотельдо ("Сантос"). Аммо бу иккала футболчи ҳам айни пайтда жароҳати боис терма жамоа сафида эмас.

- Мободо Ўзбекистон билан ўйинда Венесуэла мағлуб бўлса, фожиа бўладими?

- Йўқ, юқорида айтдим янги бош мураббий билан янги давр бошланмоқда. Бу табиий жараён. Мободо Ўзбекистонга мағлуб бўлсак ҳам биз учун фожиа бўлмайди деб ўйлайман.

- Икки етакчи футболчида жароҳат бор дедингиз, яна бошқа сабаб билан терма жамоага чақирилмаган футболчилар борми?

- Жароҳат олганлар кўп. Қуйидаги футболчилар айни пайтда жароҳат олишган ва терма жамоа билан бирга эмас:
Йеферсон Сотельдо ("Сантос", Бразилия)
Янгель Эррера ("Жирона", Испания)
Уилкер Фариньес ("Ланс", Франция)
Науэль Феррареси ("Сан-Паулу", Бразилия)
Серджио Кордова ("Ванкувер", Канада)
Дарвин Мачис ("Вальядолид", Испания)
Жефферсон Саварино ("Реал Солт-Лейк", АҚШ)

- Интервью учун катта раҳмат, Венесуэла терма жамоасига ЖЧ-2026 саралашида омад тилаймиз.

- Раҳмат, ўз навбатида Ўзбекистонга ҳам Осиё кубогида омад ёр бўлсин!

Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика