Ватцке: "Санчо борасида яхши таклиф бўлса, муҳокамага қўйишга тайёрмиз"
05 апр 2021 16:33
Новости
Ватцке: "Санчо борасида яхши таклиф бўлса, муҳокамага қўйишга тайёрмиз"
Дортмунднинг "Боруссия"си директорлар кенгаши вакили Ханс-Йоахим Ватцке форвард Эрлинг Холанд ҳамда хавбек Жейдон Санчонинг келажаги ҳақида гапирди.
"Эрлинг, унинг отаси ва Мино Райола билан барчасини муҳокама қиламиз. У навбатдаги мавсумларда ҳам биз учун кўплаб голлари уришини истаймиз. Чунки унинг ўрнига бирор футболчини олиб келишни режалаштирмаяпмиз.
Санчо эса Холанддан ҳам кўпроқ жамоада қолишини истаймиз. Аммо рад этиб бўлмас таклифлар тушиб қолса, муҳокамага қўйишга тайёрмиз. Буни Санчо ва унинг агенти билан гаплашиб кўришимиз мумкин.
Коронавирус кўплаб клубларнинг молиявий ҳолатини ёмонлаштириб қўйган ва шу сабабдан ёзда катта трансферлар бўлмаса керак деб ўйлайман", - деди Ватцке.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии