RU

Последние новости

00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  6 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Ватан манфаати фақат терма жамоалар-у, оддий клублар бировнинг боласими? Новости

Ватан манфаати фақат терма жамоалар-у, оддий клублар бировнинг боласими?

Тасаввур қилинг, Англияда сўровнома ўтказилмоқда.

Кўриниши тахминан шундай: “Сиз Англия миллий терма жамоасининг катта муваффақиятлари йўлида Премьер-Лигани қисман қурбон қилишга тайёрмисиз? Ёки катта муваффақиятлардан кўра Премьер-Лигани афзолроқ биласизми?”

Мен ишонаманки, инглизлар иккинчи вариантда тўхталади. Улар ҳар 4 йилда ўйналадиган Европа ва Жаҳон Чемпионатидан кўра кўпроқ, ҳар йили мунтазам ўтадиган ва ҳар ҳафта дам олиш кунларида бўладиган тур ўйинларини қадрлайди. Чунки умр ўтиб кетмоқда. 4 йил кутган йирик мусобақаларингни ё кўрасан бориб ёки шароитинг кўтармайди. Боз устига, максимум 1 ойда мундиал якунига етади. Премьер-Лиганинг йўриғи бошқа. У доим мухлислар билан, инглизлар унга интилишлари шарт эмас, ўйинларнинг ўзи уларга пешвоз чиқади.

Бу ажойиб қараш, шунинг учун ҳам испан грандлари қанчалик кучли бўлмасин, катта аудиторияни қамраб олиш борасида АПЛ барибир етакчилигини бериб қўймаяпти. Осиёнинг шундай давлатлари борки, уларда “Халл Сити” деган клубларнинг фан клуби бор. Англия футболи шунинг учун ҳам катта куч.

Мана шунинг фонида биз ҳам фалсафамизга ўзгартириш киритишимиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Хурсандманки, мухлислар йиллар давомида кучли чемпионат бўлмагунича, кучли термани орзу қилиб юраверишимизни тушуниб етди. Биз 4 йилда бир ўтадиган Осиё Кубогида нима қиламиз, аниқ айтиш қийин. Бироқ ички чемпионатни тинимсиз ўстириб, ҳар биримиз уйимиздан унча узоқ бўлмаган масофадаги стадионларда яхши футбол кўришимиз мумкин. Ёшлар ва ўсмирларнинг халқаро майдондаги натижалари нисбийликдан бошқасига ярамайди. У бизда катта футболчилар бўлади, баъзида омад келади, ё бўлмаса рақибнинг уйини чиқмай қолади. Аммо кўряпмизки, якунда барибир япон ва корейц футболчилар кучли бешликка кетяпти, биз эса уларни минг ютганимиз билан, футболчиларимиз “Ал-Дафра” ёки “Ан-Нимадир”дан нарига ўтмаяпти. Шу фарқни тушуниб олишимиз керак.

Равшан Ҳайдаров билан бўлиб ўтган матбуот анжуманидан чиқаётганимдаёқ шу ҳақда ёзиш фикри келганди. Чунки у инглизлар тугул, айрим мухлислар тушунган фалсафага ҳам етиб кела олган эмас. Асосийси терма жамоа дейишдан чарчамаяпти. Гап яна миллий ҳақида эмас, 23 ёшгача бўлганлар ҳақида. Гап Олимпиада йўлланмаси ҳақида эмас, гап шунчаки Осиё Чемпионати устида кетмоқда. Рўзиқул Бердиев ҳам, бошқаси ҳам шунинг учун футболчиларини индамай беришга мажбур. Бермаса, кимдир уни хоинга чиқаранади, бошқаси кун бермайди. Мана шундай феодаллар касрига ҳам жойимизда туриб қоламиз.


Аксинча, АПЛ каби клублар манфаатини юқорига олиб чиқиб, биз ўзи иштирок этадиган ҳамма мусобақага фаворит сифатида борадиган термага эга бўлишимиз мумкин. Ҳа, Англия термаси катта ютуқларни қўлга кирита олмаяпти. Бироқ инглизларни футболда барибир ҳамма ҳурмат қилади. Шуниси зўр эмасми?

Ўйлаб кўринг, Моуриньо, Гвардиола, Венгер ёки исталган европалик бошқа мутахассисни олинг, улар клуби ғамини ейди. Терма жамоа манфаатлари ҳар нарсадан устун деб, улар ўз жамоаларига паст назар билан қарамагани учун ҳам бутун дунё уларни томоша қилади. Бизнинг Ҳайдаровларни эса ҳатто ўзимизда ҳам ҳеч ким кўрмайди. Хулоса ўзингиздан.

P.S. Бўлар иш бўлди. Ўзбекистон термаси шу фалсафа билан Хитойга кетади. Жамоага омад тилайман. Жуда чемпион бўлганимизда ҳам, Дилшод Нуралиев ўсмирлари Осиёни забт этгани мисол, вақти келиб бу ютуғимиз чангга айланиб кетишига кўпроқ ишонаман. Чунки бизга кучли лига ва клублар керак деб ҳисоблайман.

Автор :
Рейтинг: +66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика