Вараннинг бугунги ўйинда қатнашиши сўроқ остида
05 мар 2023 15:09
Новости
Вараннинг бугунги ўйинда қатнашиши сўроқ остида
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Рафаэль Варан жароҳати сабаб "Ливерпуль"га қарши ўйинда қатнашмаслиги мумкин.
"Daily Mail" хабарига кўра, бугун кун давомида Варан фитнес-тестдан ўтади ва натижаларга қараб унинг ўйинда иштирок этишига рухсат берилади. Таркибда Вараннинг ўрнига Харри Магуайр ёки Виктор Линдельоф тўлдириши мумкин.
Ушбу мавсумда 29 ёшли Варан "Манчестер Юнайтед" таркибида барча турнирларда 24 ўйинда қатнашди. "Ливерпуль" - МЮ баҳси 21:30да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии