Варан Евро-2020'дан сўнг "Реал"ни тарк этади
18 июн 2021 21:05
Новости
Варан Евро-2020'дан сўнг "Реал"ни тарк этади
Франция ҳимоячиси Рафаэль Варан 2020 йилги Европа чемпионати тугагандан сўнг "Реал"дан кетишини эълон қилади.
Манбада айтилишича, 28 ёшли футболчи 2022 йилнинг ёзигача имзоланган шартноманинг якунланишини кутмасдан, шу йилнинг ёзида клубини ўзгартирмоқчи.
Ўтган мавсумда Варан "қаймоқранглилар" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 11 июль куни якунига етади.
Комментарии