RU

Последние новости

07:55Ўзбекистонни чампион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  7 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  7 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  4 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  4 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади? Новости

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади?

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми ҳақида гап кетса, Video Assistant Referee тизими иштирокидаги ўйинлар сонининг камлигидан нолийдиганлар етарлича.

30 июль куни ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси раҳбари Эркин Бахтиёров сайтимизга берган интервьюсида 2-давра ўйинларида Video Assistant Referee тизимини кўпроқ ўйинларга жалб қилиш мақсадида янги техникалар олиб келингани ҳақида гапирганди. Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун Диёр Имомхўжаев билан боғландик. ЎзПФЛ раҳбаридан бу тизимнинг истиқболи, давлат имтиҳонларининг футболга таъсири ва Про-лига борасидаги саволларимизга жавоб олдик.

ПФЛ режаси

— Янги техникалар 13-тур доирасида пойтахтда ўтказилган ўйинларда синовдан ўтказилди. Режа шундай: мавсум охирига қадар ВАР ишлайдиган ўйинлар сонини 1 та турда 4-5 тага чиқарамиз. 2-давра бошидан шундай бўлади.

ВАР ишлайдиган ўйинлар рўйхати қандай шакллантирилади?

— Бунга қадар марказий ўйинларни танлашга ҳаракат қилинаётган эди. Энди бу жараённи қуръа орқали аниқлаш варианти бор. Қуръа бўлса ҳам, биз фақат йўналишни саралаб олишимиз мумкин. Биласиз, водий ёки пойтахтда 1 кунга 2 та ўйин қўйилмайди, кетма-кет кунларда бўлади. Шунда 1 та йўналиш водийга борадиган бўлса, 1-кун "Қўқон-1912", кейинги кун эса "Навбаҳор" ёки "Андижон" иштирокидаги ўйинда ишлайди. 2-йўналиш зиммасига "Сўғдиёна" ва "Насаф" кирса, 3-си Тошкентдаги ўйинларни қамраб олади.

Муборак ва Термиздаги стадионларда  ВАР ишлаши учун шароит йўқ. Буни келаси мавсумга тўғриласа бўладими?

— Йўқ. Келаси мавсумдан тўғрилаш учун Термизга КТС олиб келишган. Бу телевидениега боғлиқ ҳолат. Бизда КТСларнинг камералари кам. Мисол учун, энг катта КТСда 8 та камера бўлса, қолганлари 6 талик, айрим ўйинларда 4 та камера ҳам ишлайди. Термиздаги ўйинни 2 та камера орқали олишади. Шунинг учун ҳам такрорий лавҳалар йўқ. ВАР шундай технологияки, унинг ичида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлайдиган 2 та камераси бўлиши керак. Аммо, бизга олиб келинганда камера қўшилмаган. Шу туфайли телевидениенинг 2 та камерасини ВАРга олиб беришга тўғри келяпти. Бу трансляция сифатини туширади.

Ҳозир бу борада талаб қўйганмиз. Мен шу ерда бўлсам, келаси мавсумгача барча техникаларни тўлдиришга ҳаракат қиламан. 

ВАР қачон барча ўйинларни қамраб олади?

— Шунга ҳаракат қиляпмиз. Насиб бўлса, 2022 йилги мавсумнинг барча ўйинларида ВАР ишлайди. Шунда ҳам Сурхондарё телевидениеси талабга жавоб берса. Чунки Тошкентдан йўлга чиққан КТСнинг Термизга етиб бориши 2 карра харажатли иш.

Тез орада тест имтиҳонлари бошланади. Бу футболга қанчалик таъсир қилади?

— Аллақачон таъсир қилишни бошлади. Мен Тошкентда бўлганим учун "Пахтакор" ва "Бунёдкор"даги ҳолатни ўзим назорат қилдирдим. Шунақа қиляпмизки, парталар ўйинга таъсир қилмайдиган жойларга қўйиляпти. Хабарингиз бор, бу йил тест имтиҳонлари кечқурун ўтказилади. Биз жамоалар стадионга кириб-чиқиши учун ҳалақит қилмасликларини илтимос қиляпмиз. Лекин, баъзи клублар бунинг устида ишламаяпти. Бугун Жиззахдан хабар келди. Эътибор қилинг, ДТМ стадионга келиб хоҳлаган жойига ўтиргиси келади. "Сўғдиёна" мутасаддилари бу борада музокара қилиб, парталарни стадион атрофига жойлаштириши керак.

"Насаф"даги барча муаммолар бартараф қилиндими?

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика