RU

Последние новости

08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  0 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  2 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1

VAR бизнинг дўстимиз...ми? Новости

VAR бизнинг дўстимиз...ми?

Теги :  VAR
Жаҳон чемпионати ўзининг илк кунлариданоқ бизга ўзининг темпи ва атмосферасини сингдириб улгурди.

Тўрт йил орзу қилиб кутилган жаҳон чемпионати старти биз кутгандан ҳам шиддатли ва ажойиб бўлди. Мундиалгача ФИФА турли хилдаги қарорлари билан биз мухлисларни ҳайрон қолдиришга улгурди. Уларнинг энг кутилмагани (балки кутилгани) VAR тизими бўлди. ФИФАнинг қарорини муҳокама қилиш яхши иш эмас, бироқ бу ҳақда ёзмаса бўлмайди. Хўш, VAR тизими бизга дўстми ёки душман? Келинг бир фикрлаб кўрамиз.

VAR тизими ҳақиқатдан ҳам футбол оламида ўзгача янгилик сифатида олиб кирилди. Чунки узоқ ўтмишдан бери ҳакамларнинг қўпол хатолари ўйинга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бу эса футболчилардан тортиб, мухлисларгача барчанинг асабийлаштириб юбораётганди. ФИФА бу хатоларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида ҳакамларга ажойиб бир ёрдамчи яратишга киришди ва буни уддалади ҳам - VAR.

Аммо “Ҳар яхшининг бир ёмон томони бор” деганларидек вақт ўтган сари бу тизимнинг яхши томонлари билан биргаликда ёмон томонлари ҳам кўзга ташланмоқда.

Тан олиш керак, VAR тизими ўйинни адолатли ва ҳаққоний ўтишини таъминлайди, турли хилдаги ғирромликларнинг олдини олади. Бу эса биз мухлисларни кўнглини хушнуд қилаётган бўлса-да, кўплаб футболчилар бу тизимни қораламоқда. Нега? Уларнинг фикрича бу тизим ўйин темпига жуда катта таъсир кўрсатар экан. Футбол темпини, унинг атмосферасини яшил майдонда тўп сураётган инсон ҳаммадан ҳам яхшироқ сеза олади. Тизимнинг ўйинга кўрсатадиган таъсири ҳақида нималар дейиш мумкин... 

Тасаввур қилинг ўйиннинг сўнгги дақиқалари, тўп қабул қилиб олган футболчи ўнг қанот бўйлаб катта тезликда олдинга бормоқда, сўнгра жарима майдончаси ичига қайрилиб қаради-да, тўпни жарима майдончаси ичи томон тепди, жарима майдончаси ичида жамоадоши тўпни боши билан дарвозага йўллади ва "Гооооол“. Аммо қанот ҳаками ўз байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолат борлигини маълум қилди. 

Бош ҳакам VAR тизимига мурожаат қилди. Чамаси 2 дақиқалик текширувдан сўнг ён қанот ҳаками адашганлиги аён бўлади. Ана энди томошанинг каттаси бошланади. Сал аввалроқ гол нишонлашни бошлаб, оламни ларзага солишга тайёр бўлган гол урган футболчининг эмоциясидан асар ҳам қолмайди. Мухлислар эса ён қанот ҳакамига “Помидорларни улоқтиришади”. Бу сўзлар билан VAR - эмоцияларни ўлдиради ва футболчиларнинг асабини таранглаштиради демоқчимиз. Ҳар қандай усулда ҳам буни исботласа бўлади.

Масалан куни кеча бўлиб ўтган Сербия ва Коста-Рика (1:0) ўртасида кечган баҳсга назар ташлайлик. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Сербия иккинчи бўлимда Коларовнинг киритган ажойиб голи эвазига ғалаба қозонаётган эди. Ҳакам ўйиннинг асосий дақиқасига 5 дақиқа қўшиб берди ва сўнги қўшиб берилган 5 дақиқа ичида 2 марта VARга мурожаат қилди. Энди мана шу вазиятда мағлуб бўлаётган Коста-Риканинг аҳволини ўзингиз ўйлаб кўринг. Яна VARга мурожаат қилинган вазиятларнинг биттасида ҳеч қандай ҳодиса рўй бермаган эди.

Нима бўлганда ҳам VAR тизимини яхши томонидан кўра ёмон томони кўпроқдек туйилмоқда. Чунки биз мухлислар футболни нима учун кўрамиз? Оз бўлса-да футбол атмосферасидан баҳраманд бўлиш ва оз бўлсада ўйин темпини ўзимизда ҳис қилиш учун кўрамиз бу қанчалик қувончли эканлигини эса ҳақиқий футбол мухлисларигина тушунишади.

Инсавалиев Отабек

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика