RU

Последние новости

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  0 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  1 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

Ван Перси МЮ Фергюсон бошчилигида 2012/2013 йилги мавсумда 26 бор камбэк қилганини ёдга олди Новости

Ван Перси МЮ Фергюсон бошчилигида 2012/2013 йилги мавсумда 26 бор камбэк қилганини ёдга олди

Сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги сўнгги мавсуми 2012/2013 да АПЛ чемпиони бўлганини яхши биласиз.

Ўша мавсум МЮ кетма-кет камбэклари билан мухлисларни қувонтиргани ҳам эсингиздадир балки. "Қизил иблислар"нинг ўша мавсумдаги тўпурари Робин Ван Перси ёрқин хотираларни ёдга олди.

"2012/2013 йилги мавсумда биз 26 бор ҳисобда ортда бориб якунда камбэк қилиб ғалаба қозонганмиз. Жамоамизнинг руҳий мустаҳкамлиги ақл бовар қилмас даражада эди.

Сэр Алекс доимо эркин ҳаракат қилишимизни назорат қиларди. Баъзида у кийиниш хонасига кириб шундай дерди: "Йигитлар, нимадан бошлай? Мен сизнинг ўйинингизни кўриб зерикдим! Ўзингизни менинг ўрнимга қўйинг, мен 72 ёшдаман ва шундай ўйинни кўришим керакми?

Мени уйғотинг, йигитлар. 40 ярд (тахминан 36.5 метр)га спринт кўрсатишга уриниб кўринг, дриблинг қилишга урининг. Нимадир хато кетса мен учун аҳамияти йўқ (хато қилишдан қўрқманг деган маънода). Мен ўз ўрнимдан турмоқчиман. Илтимос, мени уйғотинг. Ва шундай қилингки, ўйин тезроқ кечсин".

У даҳо эди".

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика