Ван Гал: "Руни нега гол урмаётганини ўзидан сўранг"
17 окт 2015 10:10
Новости
Ван Гал: "Руни нега гол урмаётганини ўзидан сўранг"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал жамоа сардори Уэйн Рунининг кам гол ураётганидан ҳавотирда.
Ҳужумчи бу мавсумда АПЛнинг 7та учрашувида бор-йўғи 1та гол урди.
"Ҳа, ҳавотирдаман. "Эвертон" билан ўйинда нимадур ўзгариши мумкин. У сўнгги вақтларда нега гол урмаётганини билмайман, бу ҳақда Рунининг ўзидан сўранг. Менинг мураббий сифатидаги вазифам - рақиб ўйинини таҳлил қилиш ва футболчиларимга уларнинг ҳимоясидан қандай ўтиш борасида маслаҳат бериш.
Уэйн - бизнинг сардор, унинг жамоага таъсири бошқа футболчиларникидан юқорироқ. У мен учун, жамоадошлари, ҳаммамиз учун жуда муҳим. Руни иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнайди. Кўрамиз нима бўлар экан, у бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади" - дейди ван Гал.
Комментарии