Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди"
24 окт 2022 17:04
Новости
Ван дер Сар: "Аякс" қийин даврларни бошдан кечирди"
Унинг сўзларига кўра, клуб жамоа устози Эрик тен Ҳаг, шунингдек, топ-ўйинчилар Антони ва Лисандро Мартинесни "Манчестер Юнайтед"га бой берганидан сўнг қийинчиликка дуч келган. Мутахассис қўйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Албатта, биз йўқотган ўйинчиларимиз сони туфайли бу энг қийин ойна бўлди, деб айта оламиз. Биз ўз позициямизни яхши биламиз.
Чет элларда тўланадиган маблағ ва ойлик-маошларга қарши тура олмаганимиз боис асосий ўйинчиларимизнинг илиб кетилишига тўсқинлик қила олмаймиз".
Шунингдек, 57 млн евро эвазига бошқа клуб сафига бориб қўшилган ҳимоячи Мартинес ҳақида ҳам клуб расмийси томонидан аниқлик киритилди:
"Биз уни яна бир йил олиб қолишни ният қилгандик. Шунинг учун Лисандро учун биринчи келган таклиф – "Арсенал"нинг таклифи қатьий рад этилди. Биз уни сақлаб қолиш учун қаттиқ курашдик".
95 млн евро маблағ ҳисобига “МЮ” аъзосига айланган вингер Антони ҳақида эса қуйидагича гапирди:
"Бу иқтисодий қарор эди, бироқ уни қабул қилиш қийин бўлди. Биз қизиқиш борлигини билардик, лекин бу даражада эканидан хабаримиз йўқ эди. Унинг ўрнига муносиб ўринбосар топишга жуда кеч эди. Биз Антони танлаган йўлни тўғри, деб ҳисобламаймиз, бироқ "Аякс"ни тарк этган ҳар бир ўйинчининг муваффақият қозониши ниҳоятда муҳим, бу бизни яхши томондан акс эттиради".
Комментарии