"Ван де Бек захирада. Унинг ўрнидагилар эса асосий таркибга муносиб эмас"
13 ноя 2020 00:30
Новости
"Ван де Бек захирада. Унинг ўрнидагилар эса асосий таркибга муносиб эмас"
"Реал"нинг собиқ футболчиси Рафаэл ван дер Варт хавбек Донни ван де Бек ҳақида гапирди.
"У кутиши керакми? Сабр? Сизга ҳам доим захирада ўтириш ёқадими?
Сизнинг ўрнингизда тушаётган футболчилар асосий таркибга лойиқ бўлмаса ҳам, унинг оёғига тўп тегмаса ҳам мураббий уни асосий таркибда тушураверади.
Мен ҳам норози бўлган бўлардим. Мен унинг ўрнида ўйнаётганларнинг ўйинидан завқ олмаяпман.
Шунчаки Доннининг термадаги ўйинларига қаранг. Буни кўриб, унга қилинаётган муносабат ҳатто менга ҳам ёқмаяпти", - деди ван дер Варт.
Ушбу мавсумда ван де Бек МЮ таркибида АПЛнинг 5 ўйинида қатнашди ва 1 гол урди. У ҳали бирор марта асосий таркибда ўйнагани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии