RU

Последние новости

21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  0 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  16 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  4 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди Новости

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди

"Жирона"га ўтиши кутилаётган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "қизил иблислар" мухлисларига мурожаат қилди.

Аввалроқ 27 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери ҳақида нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилганди.

"Ҳурматли "Манчестер Юнайтед" оиласи! Бугун унутилмас кун, чунки клуб билан бўлган саргузаштим ниҳоясига етмоқда. Йиллар давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. "Юнайтед"га келганимда мени жуда яхши кутиб олишган ва бунинг учун миннатдорман!

Манчестер ҳар доим менинг юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Барчангизга омад, яна кўришгунча!", – деб ёзди ван де Бек ижтимоий тармоқларда.

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг сентябрида "Аякс"дан 39 миллион евро эвазига ўтганди. Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида "Айнтрахт"да ҳаракат қилди.

Футболчи манкунианликлар сафида жами 62 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика