Ван де Бек: "Бергвейн мени "Тоттенхэм"га чақирганди"
06 сен 2020 17:31
Новости
Ван де Бек: "Бергвейн мени "Тоттенхэм"га чақирганди"
"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Донни ван де Бекнинг айтишига кўра, Стевен Бергвейн уни "Тоттенхэм"га чақирган.
Ван де Бек ҳамда Бергвейн Нидерландия миллий термасида бирга ўйнайди.
"Бергвейн менга "Тоттенхэм"га ўтишга розилик беришим мумкинлиги ҳақида ёзганди. Бироқ "Манчестер Юнайтед" фойдасига қарор чиқаришни истадим.
Навбатдаги қадамни ташлаш керак эди, буни ич-ичимдан ҳис қилиб тургандим. Шу боисдан агентимга қўнғироқ қилиб, ишларни тезлаштиришни сўрадим. Тезда келишиб олдик", - деди ван де Бек.
Эслатиб ўтамиз, хавбек МЮ билан 5+1 кўринишидаги шартномага имзо чекди.
Комментарии