Ван де Бек АПЛ клубига ўтиши мумкин
14 янв 2020 16:50
Новости
Ван де Бек АПЛ клубига ўтиши мумкин
Амстердамнинг "Аякс" жамоаси ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек мавсум якунлангандан сўнг клубдан кетишни хоҳламоқда.
22 ёшли голландиялик футболчи фаолиятини Англия клубларининг бирида давом эттириши мумкин.
Олдинроқ, хавбек билан Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари шартнома имзоламоқчи эканлиги хабар қилинган эди.
Ван де Бекнинг "Аякс" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Голландиялик хавбек жорий мавсум клуби сафида 26та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ва 8та ассист ёздириб қўйди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии