RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди Новости

Ван Дамм ва Емельяненко иштирокидаги тадбир учун иккита чипта эгаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентга дунё юлдузлари Федор Емельяненко, Ван Дамм ва Жефф Монсонлар ташриф буюрадилар.

Танлов сайтимиз орқали онлайн тарзда ташкил қилинди.

Шоунинг ахборот ҳамкори ҳисобланган www.championat.asia сайти ушбу тадбир учун мухлислар учун иккита чипта тақдим этади. Чипта эгасини танлов йўли билан аниқлаб оламиз. Танловимизда 5 дақиқалик оралиқ билан 10 та савол берилади. Ҳар бир саволни биринчи бўлиб топган мухлисга бир очкодан берилади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган фойдаланувчига иккита чипта совға қилинади. Танлов соат 15:00да бошланади. Бугунги саволлар Федор Емельяненко мавзусида бўлади.

САВОЛ ҲАР 5 ДАҚИҚАДА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ. САҲИФАНИ ЯНГИЛАБ ТУРИНГ!

ЯНГИЛАШ


1-савол: Айни пайтда Федор қайси промоушен жангларида иштирок этади?

Жавоб: "Беллатор" (Саволга жавобни "RDTB" тўғри топди).


2-савол: Емельяненко "Сникерс" ва "Мерседес-Бенз" каби компаниялар билан бирга шу ишни қилган. Қайси ишни?

Жавоб: Ушбу компаниялар маҳсулотларини реклама қилган. (Fayruz)


3-савол: Федор Емельяненко қачондан бошлаб бошлаб ММА (аралаш қоидалар жанглари) да иштирок эта бошлаган?

Жавоб: 2000 йил, 21 май (Bek_Uzbekistan)


4-савол: Емельяненко Жефф Монсонга қарши ғалабасини қаерда ва қайси санада қўлга киритган?

Жавоб: Москва, 2011 йил 20 ноябрь (Aaron Ramsey_16)


5-савол: У илк техник нокаутини кимдан қабул қилиб олган? Исм ва фамилиясини ёзинг!

Жавоб: Цуёси Косака (Bek_Uzbekistan)


6-савол: Федор XX аср охирларида бир спорт тури бўйича Европа чемпионатида олтин медалини қўлга киритган экан. У қайси спорт?

Жавоб: Самбо (Whosanoff)


7-савол: Спортчи ҳозирча фаолиятидаги сўнгги жангини кимга қарши ўтказди?

Жавоб: Мэтт Митрион (Omadli)


8-савол: Федор Емельяненко 2008 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ярим финалда бўлажак чемпион Благой Ивановга имкониятни бой берган. Кейинчалик бронза медали учун бўлиб ўтган жангда у кимни ва қайси мамлакат вакилини мағлубиятга учратган? Исм-фамилия ва мамлакат номини ёзинг!

Жавоб: Самад Рустамов, Ўзбекистон (Whosanoff)


9-савол: Федор Емельяненко учун севимли бўлган 4 та спорт турини ёзинг...

Жавоб: Самбо, бокс, кикбокс, дзюдо (Bek_Uzbekistan)


10-савол: Емельяненко 2003 йилда нечта жанг ўтказган?

Жавоб: 5 та (Bek_Uzbekistan)


Танловимиз якунланди! Танловимиз якунига кўра 4 та саволга тез ва биринчи бўлиб жавоб топган "Bek_Uzbekistan" никли мухлисимиз ғолибликни қўлга киритди.

Якуний натижалар:

Bek_Uzbekistan - 4
Whosanoff - 2
RDTB - 1
Omadli - 1
Aaron Ramsey_16 - 1
Fayruz - 1

Танловда иштирок этган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз. Ғолибимиздан Телеграм орқали @Ca_admin га боғланишларини илтимос қилиб қоламиз.

Бундан кейинги танловимиз www.olamsport.com сайтида ўтказилади. Танлов ҳақида яқин вақтлар ичида хабар қилинади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика