Вальверде терма жамоасига чақирилмаган ўйинчилар билан машғулот ўтказмоқчи бўлди, аммо ҳеч ким келмади
22 мар 2019 21:47
Новости
Вальверде терма жамоасига чақирилмаган ўйинчилар билан машғулот ўтказмоқчи бўлди, аммо ҳеч ким келмади
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде халқаро ўйинлар сабаб юзага келган танаффусда машғулот ўтказмоқда.
Асосий жамоа футболчиларига бир ҳафталик дам берилган эди. "Record"нинг маълум қилишича, 55 ёшли испаниялик терма жамоасига чақирилмаган ўйинчиларга қўнғироқ қилган ва ким истаса машғулотга келиши мумкинлигини айтган.
Хабар қилинишича, машғулот душанба куни ҳам, сешанба куни ҳам ўтказилмаган. Чунки, ўйинчилардан ҳеч бири унга келмаган.
"Кўк-анорранглилар" таркибида Кевин-Принс Боатенг (Гана), Клеман Лангле (Франция) ва Малком (Бразилия) ўз миллий жамоаларига чақирилмаган. Жерар Пике эса Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии