RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Вальверде: “Бахтлимиз, аммо бизни олдинда янги чақириқлар кутиб турибди” Новости

Вальверде: “Бахтлимиз, аммо бизни олдинда янги чақириқлар кутиб турибди”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа Испания чемпионлигини қўлга киритгач, таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мавсум якунланишиа бир неча тур қолганда, чемпионликка эришиш – ажойиб натижа. Чемпионатда кучли рақибларимиз бўлишига қарамай, биз иккинчи йилдирки муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритаяпамиз. Бахтли лаҳзалар, аммо олдимизда забт этилиши лозим бўлган янги довонлар бор.

Бугун Месси 45 дақиқа тўп тепиши керак эди. Чоршанба куни “Ливерпуль”га қарши муҳим баҳс бор ва биз унга тайёр бўлишимиз лозим”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда sport.es.

“Барселона” 83 очко жамғариб жорий мавсумда Примерода тенгсиз эканлигини исботлади. Кўк-анорранглилар ўз тарихларида 26-марта Испания чемпионлигини қўлга киритишди. Каталонияликлар ўтган йили ҳам ушбу совринга эга чиқишганди.

Чемпионатнинг қолган уч турини “Барса” “Сельта”, “Хетафе” ва “Эйбар”га қарши ўтказади. ЕЧЛ ярим финалида эса жамоа “Ливерпуль” билан куч синашади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика