RU

Последние новости

19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  341 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  26 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди" Новости

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"

"Локомотив" жамоасининг янги аъзоси Валерий Кичин журналист Тенгелбес Мусаевга интервью берди.

- Янги жамоага ўтдингиз. Дастлабки таассуротлар билан бўлишсангиз?

- Барчаси яхши. Клуб ҳам анча машҳур. Барчаси жойида.

- "Локомотив" билан йиғинларда ҳам иштирок этдингиз. Адаптация жараёнидан ўтиб бўлдингиз деб ҳисобласак бўладими?

- Мен Қирғизистонликман ва шу сабаб мен учун бу жараён осонроқ кечди. Йигитлар мени яхши қабул қилишди.

- Жамоа билан музокаралар қандай кечди?

- Музокаралар узоқ вақт давом этди дея оламан. Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг кўп ўйлаб ўтирмадим ва рози бўлдим.

- Собиқ жамоангиз "Енисей" сизга янги шартнома таклиф қилганини эълон қилганди. "Енисей" сафида 200дан кўпроқ учрашувларда иштирок этдингиз ва узоқ вақт давомида ушбу жамоада тўп тепдингиз. "Енисей" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Биринчи навбатда шартнома бўйича келиша олмадик. Менга бўлган муносабат ҳам менга ёқмади. Мен ушбу жамоада деярли 8 йил давомида тўп тепгандим. Раҳбариятнинг янги шартномаси ҳам менга тўғри келмади. "Локомотив" эса менга қизиқиш билдирди. Сени ҳурмат қилишмайдиган жойда қолишдан манфаат йўқ.

- "Локомотив"дан бошқа таклифлар ҳам бўлдими?

- Осиёдан таклифлар кўп эди. Ҳиндистон, Бангладеш, Қирғизистондан таклифлар бор эди.

- Сиз жуда оилапарвар инсонсиз. Оилангиз билан тўлиқ Тошкентга кўчиб ўтдингизми?

- Ҳозирча йўқ. Фарзандларим боғчага боришади ва ҳозир уларни бошқа шаҳарга олиб кетишим тўғри қарор бўлмаслиги мумкин. Тошкентга кўникиб олишим керак. Кейинги мавсумдан эса оилам билан кўчиб келамиз.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида иштирок этади. Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Нима ҳам дейиш мумкин. Фақатгина майдонга чиқиб курашиш керак холос. Осон гуруҳларнинг ўзи йўқ.

- Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа. Биз телефон орқали суҳбатлашдик. Таркиб, услуб ва қуръа натижалари ҳақида бироз гаплашдик.


Тенгелбес Мусаев суҳбатлашди



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика