RU

Последние новости

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Валерий Макагонов хотирасини ёдга олиб Новости

Валерий Макагонов хотирасини ёдга олиб

Муболаға эмас, Хоразм вилояти футболининг ривожида Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагоновнинг ўзига хос ўрни бор.
У ўтган асрнинг 80-90 йилларида  Урганч шаҳридаги футбол йўналишидаги спорт мактабига раҳбарлик қилиб, кўплаб иқтидорли футболчиларни вояга етказиш ишига улуш қўшди.  Шунингдек, бу инсон ўша даврлар мамлакатимизда футбол ҳаками сифатида ҳам фаолият юритган. Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, В. Макагонов собиқ иттифоқ биринчилигининг “Б” синфи доирасидаги учрашувларни бошқарган. Воҳа футболининг фидойиси 1993 йили ёруғ оламдан кўз юмганди.
  
Мана бир неча йилдирки, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Валерий Макагоновнинг порлоқ хотирасини ёдлаб турнир ташкил этилаётир.  Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан уюштирилган навбатдаги мусобақада 2000-2001 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан иборат 10 та жамоа иштирок қилди. Хотира турнирини юксак савияда уюштиришда вилоят маданият ва спорт ишлари ҳамда халқ таълими бошқармалари, вилоят футбол федерацияси ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти муносиб улуш қўшди.
  
Ўйинлар аввалига икки гуруҳда олиб борилди. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди. Ўз навбатида вилоят марказининг “Дўстлик” ва “Хоразм” жамоалари 3 - ўрин учун майдонга тушишди. Асосий вақтда ғолибни аниқлашни имкони бўлмади, 0:0. Пенальтидан тўп тепишда “дўстлик”чилар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусобақа ғолиблиги учун 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг  “Пахтакор”  ва “Локомотив-БФК” жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу учрашувда  “Локомотив-БФК” жамоаси 1:0 ҳисобида устун келиб, хотира турнири ғолибига айланди.
  
Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган республика “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси ўринбосари Б. Сафаров мусобақа борасида илиқ фикрларини билдириб, бундай тадбирлар келгусида ёшларни элга садоқатли, инсонларга нисбатан меҳр-оқибатли руҳда вояга етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўз навбатида  ғолиб ва совриндор  жамоалар ва уларнинг футболчилари турнир ташкилотчиси – 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар тақдирланишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика