Вадим Абрамов: "Терма жамоамиз намойиш этган ўйин менга ёқди"
27 янв 2015 10:22
Новости
Вадим Абрамов: "Терма жамоамиз намойиш этган ўйин менга ёқди"
Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Интерьвю жараёнида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози термамизнинг ОК-2015 чорак финалидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Аслини олганда, чорак финалда терма жамоамиз ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Йигитлар Кореяга муносиб қаршилик кўрсатишди. Буни учрашув тўрт тайм давом этганидан ҳам билса бўлади. Вакилларимиз ўйин борасида рақибдан қолишишгани йўқ, фақат вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Умуман олиб айтадиган бўлсам, терма жамоамиз намойиш этган ўйин менга ёқди".
"Тўғрисини айтсам, мен 4 йил олдинги Кореяни кўрганим йўқ. Ўтган тўрт йил ичида улар олдинга интилишди деб ўйламайман. Қатарда ўтган Осиё Кубогида Жанубий Корея термаси кучли эди. ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида ҳам кореяликлар юқори савияда ўйин намойиш этишмаганди. Охирги пайтда уларнинг ўйинида ўсишни кўраётганим йўқ. Шунинг учун Жанубий Кореяни ютсак бўларди", - дейди Вадим Абрамов.

Комментарии