Вадим Абрамов: "Сингапурга узоқ парвоз қилганимиз ўйинда барибир сезилди" (матбуот анжумани)
15 окт 2019 20:28
Новости
Вадим Абрамов: "Сингапурга узоқ парвоз қилганимиз ўйинда барибир сезилди" (матбуот анжумани)
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Қийин ўйин бўлди. Кўплаб вазиятларни амалга ошира олмадик ва учрашув охиригача асабий тарзда ўтди. Яхшики барчаси яхши тугади. Об-ҳаво барибир йигитларга таъсир кўрсатди, узоқ парвоз қилдик.
Ярим ҳимоячиларни алмаштирганим сабаби йигитлар узун мавсумни якунида туришибди, уларнинг ўрнига захирадан футболчиларни туширдим ва ўйинимиз анча яхшиланди.
Қодирқуловнинг имкониятларини жуда яхши билардим. Терма жамоада айни пайтда ким яхши тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Бугун Санжар анча ишончли ўйнади", - дейди Абрамов.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии