RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак" Новости

Вадим Абрамов: "Пахтакор" футболчилари хаёлан таътилга чиқиб кетишган бўлса керак"

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Бугунги ўйин дерби мақомига мос бўлди, дея оламан. Асабий ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳс мухлисларга қанчалик ёққанини билмадимку, лекин мураббийлар штабининг анчагина асаби бузилди. Очиғи, ўйин охирларида омадимиз келди. Қолаверса, чемпионликни қўлга киритиб бўлган "Пахтакор" футболчиларининг руҳияти ҳам бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Ҳам чемпионликни ҳам кубокни қўлга киритган футболчиларни руҳий томондан ўйинга тайёрлаш жуда мушкул. Улар хаёлан таътилга чиқиб бўлишган. Таътилдаги инсонни курашга қайтариш қийин. Бу табиий ҳол.

Легионерлар? Мавсум охирида уларнинг шартномаси тугайди ва уларга жавоб берамиз. Албатта барчада мослашиш даври бўлади. Ёзда бизда ярим ҳимояда муаммолар бор эди ўша вақтда улар майдонга тушишди. Жароҳат олганлар сафга қайтгач легионерлар захирада қола бошлашди.

Жамоа ёш. Таркибдаги футболчиларни тажриба борасида "Пахтакор" ўйинчилари билан солиштириб бўлмайди. Ҳисоб қисқаргач рақиб ўз ўйинини топиб олди ва яна бизни жазолади. "Пахтакор"ни тажрибали мураббий бошқаради. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб иккинчи бўлимни ишончли тарзда ўтказди. Чунки тажрибали ўйинчи қандай ўйнашни билади. Қолаверса, улар мавсумни мағлубиятсиз якунлашни ният қилганди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Ўйлайманки, шундай хатоларни камайтириб, янада жиддий жамоага айланамиз.

Барибир сўнгги турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишимиз керак. Жиззах клуби ҳам бронза медалини олишни истайди. Ҳозир бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. "Сўғдиёна" келиб бизга "совуқ душ" тақдим этиши мумкин. Йигитларни мана шу муҳим баҳсга руҳан тайёрлашимиз керак.



Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика