RU

Последние новости

18:10"Шўртан" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  2 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   30 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  11 17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  1 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  10 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  13 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  1 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  7 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади" Новости

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади"

"Локомотив" - "Андижон" ўртасидаги баҳс якунига етганидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин оддий кечмади. Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди ҳамда тартибли футбол намойиш этди. Ўйлайманки, Эдгар Гесс Андижонда яхши жамоани шакллантиради. Иккинчи даврада бу жамоага қарши тўп тепиш биз учун осон кечмайди. Ўйиндан тўлиқ қониқдим дея олмайман. Чунки Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмадик ва бундан ҳаммамиз тушкун кайфиятдамиз.

Катта Жасур Ҳасанов ҳақида
- У шамоллаб қолди. Шу боис сафарда "Фулад"га қарши баҳсда ҳам, бугунги ўйинда ҳам майдонга тушмади.

Коряннинг алмаштирилиши ҳақида
- Биз ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик, кейин вазиятни ўзгартиришга тўғри келди ва Руслан Корянни алмаштирдим. Мақсадимиз майдон марказини кучайтириш эди ва Корян ўрнига Икром Алибоевни туширдик.

Навбатдаги рақиб ҳақида
- Кейинги турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказамиз. Жуда қизиқ ўйин бўлади деб ўйлайман. "Олмалиқ" ҳам ҳозир етакчилар сафида боряпти ва яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Биз бу рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз.

ОЧЛ якунлари ҳақида
- Бу борада шахсий фикрим шуки, январда Осиё Кубоги ўтказилгани ОЧЛда иштирок этган клубларга таъсир қилди. Шу боис биздан ҳеч қайси жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим. Қолаверса, бизнинг гуруҳда "Ал Ҳилол", "Ал Садд" каби кучли жамоалар бор эди ва улар билан рақобатлашиш қийин кечди. Келаси йил ОЧЛда ижобий натижа қайд этамиз деб умид қиламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика