RU

Последние новости

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  1 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  15 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  6 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани) Новости

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.

"Мухлисларни ва журналистларни табрикламоқчиман. Жуда қийин вазиятда эдик, футболчиларга алоҳида раҳмат. Барча буни тушуниб турганди. Тезкор гол урдик ва ўйинни назорат қилдик. Шундай давом этишини истаймиз", - дейди Абрамов.

- Ғалаба билан табриклаймиз, аммо негадир кайфиятингиз яхши эмасдек...
- Мен шундай ёшдаманки...Бу шунчаки 3 очко ва ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Ҳали кўп муаммоларимиз борлигини кўриб турибман.

- Бугунги натижани алдамчи десак бўладими?
- Йўқ, натижа ўйинга мос бўлди. Рақиб бошқа савиядаги жамоа ҳисобланади.

- Санжар Қодирқулов дастлаб ОТЖ йиғинида эди, кейинроқ миллий терма жамоага чақирдингиз. Нега айнан Қодирқулов.
- У "Бунёдкор"да мени қўл остимда ўйнайди, унинг имкониятларини биламан. ОТЖ билан баҳсда қандай ўйнашини кутдим ва кейин уни миллий термага чақирдим. Агар бугун унинг ўйини чиқмаганида менга қандай танқидлар бўлишини тушуниб турибман. Масалан, Лутфулла Тўраев бугун ўйнаганида ҳеч ҳам ёмон ўйнамасди, аммо кучли танқидлар бўлди ва руҳий ҳолатини ўйлаб уни клубга қўйиб юборишга қарор қилдим.

- Бугун марказдан деярли ҳужум бўлмади...
- Яман кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун қанотлардан фойдаланиш керак.

- Виталий Денисов кейинги режаларингиздан ўрин олганми?
- Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Аммо ҳозир ўз клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Майдонга тушишни бошлаши билан уни кузатамиз ва балки термага чақирамиз. Қайси футболчида Ўзбекистон паспорти бўлса ишонинг уни термага чақиришимиз мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди



Рейтинг: +323   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика