RU

Последние новости

18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  0 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради» Новости

Вадим Абрамов: «Мақсадга қанчалик эришганимизни яқин ўйинлар кўрсатиб беради»

«Локомотив» клуби Ўзбекистон кубогининг дастлабки босқичларидан озод этилгани боис жамоа роса 17 кун ўйин амалиётисиз қолди.
Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида темирйўлчилар Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида қисқа муддатли йиғин ташкил этишди. Биз ушбу йиғиндан кўзланган мақсад ва жамоанинг келгуси режалари ҳақида билиш мақсадида бош мураббий Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

- Вадим Карленович, Дукент йиғини қандай ўтди ва унда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?

- Дукентдаги йиғин анча самарали ўтди. Ҳар ҳолда кўзлаган режаларимизни имкон қадар амалга оширдик. Табиийки Дукентдаги йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг функционал тайёргарлигини оширишга қаратилди. Бунга қай даражада эришганимизни эса яқин орадаги ўйинлар кўрсатиб беради.

- Мавсум эндигина бошланди. Наҳотки шу пайтдаёқ жамоанинг жисмоний тайёргарлиги маросимида бўлмаса?

- Жамоанинг ҳозирги жисмоний ҳолати биз истаган даражада эмас. Шу боис юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Дукентда йиғин ташкил қилдик.

- Ушбу йиғин доирасида жамоа «Локомотив-БФК»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушиб, йирик 6-1 ҳисобида ғалабага эришди. Буни рақибнинг кучсизлиги билан изоҳлаш мумкинми?

- Эҳтимол биз кўчайгандирмиз. Мен «Локомотив-БФК»ни у қадар кучсиз жамоа демаган бўлардим. Ҳар ҳолда мавсумнинг бу пайтида жамоаларнинг кучлари деярли тенг бўлади.

- «Локомотив-БФК»га қарши ўйинда хет-трек қайд этган Фарҳод Тожиев спорт формасига кириб улгурдими?


- Фарҳод ўз устида тинимсиз ишламоқда ва бу бизни қувонтиради.

- Жамоа «Андижон» клубига қарши кечадиган расмий ўйинга қадар яна биронта ўртоқлик учрашуви ўтказадими ёки…

- Албатта. 21 апрел куни 1-лига вакили «НБУ-Осиё» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Бу ўйин ТТЙМИ стадионида ўтказилади. Шундан кейин бевосита «Андижон» билан бўладиган учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз.

Отабек Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика