RU

Последние новости

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  3 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  14 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  18 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  20 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида Новости

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида

"Динамо" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Самарқандликлар кеча Тошкентдаги йиғин доирасида "Нефтчи"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Вадим Карленович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
- Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар бир клуб ўз олдига қўйган мақсади йўлида иш олиб бормоқда. Йиғинимизни Самарқандда бошладик. Тошкентда назорат учрашувларида майдонга тушдик. Ҳозир таркиб ҳақида нимадир аниқ гап айтолмайман. Чунки таркибни шакллантириш жараёни кетмоқда. Январь ойида амирликларда йиғин ўтказамиз. Бунда нисбатан таркибга, кимларни сафимизга қўшиб олишимизга аниқлик киритишимиз мумкин бўлади. Айни пайтда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди.

- Мақсад ҳақида гапирдингиз. Про лигадан чиққан клублар одатда дастлаб Суперлигада қолиш вазифасини қўяди. "Динамо"да мақсад қандай?
- Мавсумга тайёр бўлганимиздан сўнг олдимизга қўйилган мақсадни айтишим мумкин. 

- Таркиб кучайтириладими?
- Албатта. Шубҳасиз таркиб кучайтирилади. Жамоанинг ўзагини ташкил қилган йигитларни сақлаб қолганмиз. Таркибга яна футболчилар қўшилади. Бу жараён давом этмоқда.

- Биздаги маълумотларга қараганда, "Динамо" Лутфулла Тўраев билан музокаралар ўтказган экан?
- Бундай гап-сўз бўлгани йўқ. Балки газеталарда шундай ёзишгандир. Очиғи, уни бугун энди кўриб турибман. Лутфулла Тўраев "Нефтчи" мураббийлар штабида. Мураббийлик фаолияти билан табрикладим ва омад тиладим.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?
- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Кўрикдаги легионерлар борасида фикр билдириш қийин.

- Андрей Пятницкийнинг "Динамо" ўринбосарларини бошқариши сизнинг танловингизми?
- Бу таклиф мендан чиқди. Уни яхши биламиз. "Спартак"да, Россия жамоаларида ёшлар билан ишлаган. Самарқанд ёшлари ҳақида ўйлашимиз керак. Бунда Пятницкийнинг тажрибаси қўл келиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё кубогида нима кутяпсиз? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир терма жамоа ёпиқ тартибда шуғулланмоқда. Шунинг учун бирор фикр билдиролмайман. Гуруҳдаги рақибларимизга келсак, рақибларга тўғри баҳо берилмаса, барча жамоа билан ўйнаш осон кечмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика