RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Вадим Абрамов: "Ҳар бир ғалабанинг ўз ўрни бор" Новости

Вадим Абрамов: "Ҳар бир ғалабанинг ўз ўрни бор"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Локомотив" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.
- Бугун Абдухолиқов ажойиб ўйнади. Ўтган ўйинларда у қанотда ўйнаганди. Бугун ҳужумда ўртада ўйнади. Балки уни шу ерда ўйнатаверган маъқулдир.
- У ўтган ўйинларда ҳам ҳужумда ўйнаганди. Шунчаки бугун жамоа ҳам унга ёрдам бериб борди. Шу боис Темурхўжа кўп имкониятга эга бўлди.

- Нима учун бугунгидек ўйин ОЧЛда кўрсатилмаганди?
- Нега энди, биз доим шундай ўйнашга уринамиз. ОЧЛга Суперкубокдан кўра кўпроқ эътибор қиламиз. Шунчаки йигитлар ўйиндан ўйинга ўзларини яхши кўрсатишмоқда.

- Бугун Суперкубокда ғолиб бўлдингиз. Аммо кўринишингиз худди мағлуб бўлганлардек.
- Мен шундай ёшдаманки ғолибликдан у қадар қувонмайман. Бугун барча сени табриклайди, агар ютқазиб қўйсак ҳамма уришади. Бу - ҳаёт.

- Бугунги ғалабани ўтган йил "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятга алмашармидингиз?

- Йўқ, мен ҳеч бир ғалабани алмашмайман. Ҳар бир ғалаба ўзига яраша лаззатли. Ўз вақтида БААга ютқазгандик, Австралияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлгандик.

- Темур Кападзе майдонга туша олмаса унинг ўрнини тўлдирадиган футболчилар борми?
- Албатта, таркибда ёш футболчилар бор. Кападзе анча чарчаган шу боис ўзининг бор имкониятини ишга сола олмаяпти.

- Терма жамоадан қайтган футболчилар чарчаган деяпсиз. Кейинги сафар бу футболчиларга терма жамоанга чақирилса камроқ машғулот ўтказишни сўрарсиз?

- Йўқ, сиз тушунмадингиз. Барча клуб терма жамоа манфаати учун ишлайди. Шунчаки улар Осиё Кубогидек мусобақадан қайтиб келишди. Масалан, сиз Мерседес миниб юрасиз ва кейин Тикога ўтасиз. Вазият қандай бўлади, футболчиларда ҳам шундай.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика