RU

Последние новости

20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:51Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  14 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  3 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  5

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади" Новости

Вадим Абрамов: "Гейнрих мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсата олади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Вадим Абрамов иштирок этди.
"Жамоамизга келган янги футболчилар тезда мослашиб кетишди. Бунга Австриядаги йиғин ёрдам берди. Қолаверса бу футболчилар менинг услубимни яхши билишади", - дейди Абрамов.

- Жамоада сардор ўзгардими ёки Карпенко майдонга тушмагани учун Тўхтахўжаев бу вазифани бажардими?

- Ҳа Ислом бизнинг вице-сардоримиз. Карпенко тушса Виктор сардор бўлади.

- Сиз Давлат Турдалиев билан яхши таниш эдингиз. У ҳақда қисқача фикрларингиз борми?
- У билан 2007 йил Австриядаги йиғин вақтида танишгандим. Турдалиевда бир кишида камдан-кам бўлган икки жиҳат мужассам эди: Инсонийлик ва мутахассислик. Афсуски у энди орамизда йўқ.

- Жамоада биронта легионер қолмади...
- Сабаби ўзимизнинг йигитлар улардан кучли. Аввал ҳам шуни айтганман.

- Шоғуломвни бугун ўйинга тайёр эканлиги учун майдонга тушурдингизми ёки рақиб кучини инобатга олибми?
- Унинг имкониятларини яхши билардим, рақибдан келиб чиқиб шундай таркибни танладим. Уни келажак учун харид қилдик десак ҳам бўлади.

- Гейнрихнинг ўйини чиқаверса чемпионлик қўлга киритиладими?
- Гейнрихсиз ҳам анча очко тўплаб қўйдик. Саша мухлислар учун ўйнашни билади. Шоу қилишга уста футболчи. Бу эса мухлисларга ёқади.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна ўзгаришлар бўладими?
- Ҳозир аниқ гап айта олмайман. Жамоадаги футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслигини истайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика