Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"
27 июн 22:36
Новости


Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"
- Ўйин қийин ўтди. Биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик омадимиз келиб, иккита гол уриб олдик. Барчаси яхши кетиб турган пайтда ҳакам ўйинга аралашди ва билмадим, қанақасига бу вазиятда сўнгги умид фоли сифатида қизил карточка берганини тушунмадим. У нуқтадан гол ҳам уриб бўлмасди. Қўшимчасига ўша вазиятда тўп рақиблардан майдон ташқарисига чиқиб кетган ва биз аутдан тўпни ўйинга киритишимиз керак эди. Аут отмоқчи бўлиб турганимизда ўша вазият юзага келди. ВАР ҳакамни ўзига чиқарди, лекин тўп қаерга кетганини кўришмади. Муаммо катталашди, бизда уч футболчи сафдан чиқди. Олдинда бизни "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинлар кутиб турибди.
- Ҳозирги пайтда селекционерлар яхши ишламаяпти. Сиз яхши селекционерсиз. Ушбу касб эгаларининг ҳозирги фаолияти ҳақида нималар дея оласиз? Ҳозирги селекционерларнинг шунчаки номи бор, улар фақат ойлик олади, лекин тайинли иш қилмаяпти.
- Менимча бу катта муаммо эмас. Селекция ишларини олдин футбол ўйнаган собиқ футболчилар олиб боргани яхшироқ деб ўйлайман. Бунинг учун ҳам иқтидор керак. Бу ҳолатни гапириш мен учун қийин. Яхши собиқ футболчини топсангиз, у жамоага бемалол ёрдам бера олади.
- "Насаф" ҳозиргина "Пахтакор" билан дуранг ўйнади ва "Динамо" билан очколар фарқи қисқарди. "Динамо" чемпионлик учун кураша оладими? Жамоанинг бунга кучи етадими?
- Буни тахмин қилиш қийин. Ҳозир узоқни гапириб ҳам бўлмайди. Айтганимдек, асосий таркибнинг уч футболчиси сафда эмас. Бизни олдинда биринчи давранинг сўнгги икки ўйини кутиб турибди. Бундай иссиқ ҳавода барчага ҳам осон эмас. Шу сабабли чемпионлик учун кураш ҳақида сентябрь-октябрь ойида гаплашиш мумкин. Ҳозир ҳолат тез ўзгариб кетмоқда. Олдимиздаги икки ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Агарда барчаси яхши бўлса, нимадир дейиш мумкин бўлади. Барчаси натижаларга боғлиқ.
Похожие новости

Комментарии