RU

Последние новости

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  0 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  43 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак" Новости

Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кутилганидек баҳс қийин кечди. "Хоразм" тажрибали мураббий ва яхши шаклланган таркибга эга. Рақиб аввалги ўйинларни сўнгги дақиқаларда бой берган эди. Устига устак "Хоразм" таркибида ўтган мавсумларда бизнинг сафимизда бўлган ёш футболчилар бор эди. "Валидол"ли ўйин бўлди. Мухлисларимизга ҳам раҳмат. Биз худди Самарқандда ўйнагандек бўлдик", - дея фикр билдирди Вадим Абрамов бугунги баҳс ҳақида.


- Иккинчи голдан сўнг Станоевич ва Майконни майдонга туширдингиз. Бундан мақсад ҳисобни ушлаб қолиш эди, аммо бундай услуб сизга хос эмас. Сизга ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояланишдан кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёки 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш маъқулроқ. Нега "Динамо" бугун ўзига хос бўлмаган услубда ўйнади?

- 2:1 ҳисобида "Хоразм" жуда қулай стандарт вазиятларга эга бўлди. Шу сабабли тажрибали футболчиларни майдонга туширдим. Агар гол ўтказиб юборганимизда, ғалаба голини киритишга вақт етмаслиги мумкин эди. Сабаби шу. Ўйин шунга мажбур қилди.

- "Динамо"ни яқин икки ҳафтада тўрт учрашув кутиб турибди. Бу худди АПЛдаги "боксинг дэй" каби. Ушбу зич тақвимга қандай режа тузганмисиз?

- Кўрамиз. Ўйлайманки, биз яхши захира ўриндиғига эгамиз. Ўзингиз кўрдингиз, бугун захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам ўйинни бузиб қўйишмади. Футбол шундай ўйин. Бундай муаммолар билан барча жамоалар тўқнаш келишади.

- Қайси рақибни алоҳида таъкидлаб ўтишингиз мумкин? "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Насаф...

- Ҳа. Биринчи "Бунёдкор", кейин "Қўқон-1912", учинчи "Нефтчи" ва сўнгиси "Насаф". Барчаси тақвим бўйича.

- ПФЛ "Динамо"ни шунчалик яхши кўрадики, "Нефтчи"га қарши учрашувни, "Қўқон-1912" ва "Насаф"га қарши баҳслар ўртасига белгилаб беришди. Бундай қарорнинг сабаби нима деб ўйлайсиз? Жамоа раҳбарияти бундай қарорлар ҳақида қандай фикрда?

- Бундай вазиятларни изоҳлаш мен учун қийин. Бизга Кубокдаги ўйинни ҳам ўтказиш таклифини беришни, биз эса эртароқ ўйнашга розилик бердик. Бундай майда нарсаларга эътибор бермаймиз. Вазифамиз футбол ўйнаш. Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларинг керак.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика