RU

Последние новости

01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  396 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4

Вадим Абрамов: "Бир-икки футболчиларимнинг кўринишини ёддан чиқариб юбордим" Новости

Вадим Абрамов: "Бир-икки футболчиларимнинг кўринишини ёддан чиқариб юбордим"

"Локомотив" - "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
- Иван Нагаевнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- У жуда ҳаракат қилди, вазиятлардан унумли фойдалана олганида яхши бўларди. Ҳозир гол урса барчаси яхши бўлиб кетади.

- Осиё ўйинлари биз учун тугагач "Пахтакор" ўз футболчиларига чипта олиб тезда Ўзбекистонга қайтишини таъминлади. "Локомотив"да бундай имконият йўқмиди?
- Футболчиларни олиб келиш учун Кореяни самалёт юборишимиз керакмиди балки. "Пахтакор"да балки шундай имкониятлари бордир. Лекин биз футболчиларни қўйиб юборганимиздан кейин уларни яна ўзимиз қайтариб олиб келишимизни билганимизда ҳаракат қилган бўлардик. Биз "Локомотив"миз, поезд юборишимиз мумкин эди (кулади).

- Оддий мухлис сифатида бугунги ўйин сизга ёқдими?
- Менга бугунги баҳс ёқмади. Сабаби тақвим шундай тузилганки, ўйинлар чиройли бўлмайди. Ҳозир турли 6 нафар футболчимиз йўқ. Энди икки ҳафта дам оламиз. 12 ноябргача чемпионат тугатиш керак. Тақвим тузаётганларга буни айтиб чарчадик. 2 ойда учта ўйин ўтказдик, энди қолган вақт ичида қолган барча ўйинларни ўтказишимиз керак.

- Ўзбекистон олий лигасида келишилган ўйинлар борасида миш-мишлар кўпайиб кетди. Бизда шундай ўйинлар борми?
- Келишилган ўйинлар? Сиз менга аниқ битта ўйинни айтинг, масалан биттасини айтинг?

- Масалан, интернет нашрларида Зоминда кетма-кет иккита ўйинда 5:4 ҳисоби қайд этилгани кўп ёзилди.
- Биз ҳам ўша стадионда ўйнагандик. Мен шундай дегандим: Бу ерга "Милан" ва "Барселона" келиб футбол ўйнашса 9та гол уришнинг имкони йўқ. Улар эса 9та гол уришди, лекин бу дегани ўйин келишилган дегани эмаску. Ўша баҳслар келишилганмиди ёки йўқми буни аниқ билмайман. Буни айнан ўша ерда ишлайдиганлар билади. Мен эса йўқ.

"Пахтакор" билан ўйинни қачон ўтказилишини билмайман. Захира кунини терма жамоанинг ўйинидан олдин қўйган одамни қандай аташни ҳам билмайман...

Ўзим ҳам терма жамоада ишлаганман. Лекин ўша вақтда клубларни ҳам ўйлардим. Клубларнинг тақвимини кўриб чиқардим. ОЧЛда муҳим ўйинлар бўлса ўша клубдан камроқ ёки умумн футболчи чақирмаган вақтлар ҳам бўлган эди.

Осиё ўйинларида иштирок этган "Локомотив" футболчиларидан фақат биттаси Фозил Мусаев Тошкентга етиб келди. Қолганлар йўқ. Балки терма жамоадагилар финални кўзлаб чипталарни кечроққа олишгандир, рости билмайман. Тўғриси бир-икки футболчиларим қандай кўринишда эканини ёддан чиқариб юбордим.

14 октябрда терма жамоа сафарда ўйнайди. 17 октбярда эса биз "Олмалиқ" билан ўйнаймиз...

Бобур Йўлдошев олий лигада кам ўйнагани ҳақида ёзишибди. Биз Австрияда йиғин ўтказишимиздан олдин Йўлдошев ва Мустафоевга визалар, чипталар барчаси тайёр бўлганида терма жамоага чақириб қолишди. Уларни терма жамоада қолдиришга мажбур бўлдик. Шу боис қандай қилиб яна уни кўпроқ майдонга тушура оламан?

Терма жамоанинг мағлуб бўлишида ҳам Абрамов айбдор дейишди. Йўлдошевга гол ур дебман, телефон орқали Тўхтахўжаевга пенальти ишла дебман. Буни соғлом одам ёзмайди. Октябрь ойидаги йиғинга яна шу йигитларни чақиришди, агар шундай деган бўлса нега яна чақиришади?, - дейди Абрамов.

 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика