RU

Последние новости

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  7 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади" Новости

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади"

Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди, - дея ўз фикрини билдирди Вадим Карленович, - Об-ҳавони ўзингиз кўряпсиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитларга шижоат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Иккинчи давра энди бошланди, секин-аста ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади. Хоҳлардимки, Суперлига ўйинларига кўпроқ мухлис келса. Ўз майдонимизда тўп тепишни бошлаганимиздан сўнг мухлислар сони кўпроқ бўлади деб ўйлайман.

- Жасур Жалолиддинов захирада қолди ва ўйиннинг охирларида майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен таркибни асосан рақибга қараб танлайман. Футболда шундай: ҳаммага имкон бериш керак. Қолаверса Жасур Жалолиддинов анча ёш ва уни бирданига ҳамма ўйинга туширавериб қийнаб қўйиш керак эмас. Жасур ҳали кўп амалиётга эга бўлади.

- Авваллаги йиллари кўрганмизки, "Бунёдкор" айниқса куз ойларига келиб толиқиб қолади. Бу йил шундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биласизми, бизда "Арманда ҳар доим вариант бўлади" деган гап юради. Шундай экан, мен ҳам бундай бўлмаслиги учун нимадир вариант ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. Қани октябрь-ноябрь ойлари келаверсин-чи, кейин бу саволни ўйлаб кўрамиз.


Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика