RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

“УзДонгЖу” янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда Новости

“УзДонгЖу” янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда

Теги :  Уздонгжу
Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси аллақачон янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборган.

Абдурашид Исмоилов бошқарувидаги жамоа ўқув машғулотларни ўз қароргоҳида олиб бормоқда. Йиғин давомида назорат учрашувларида ҳам иштирок этиб келинмоқда. Бу орқали мураббийлар кўрикдаги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Жамоа машғулотларида Зокиржон Нурматов (“Нефтчи”), Жаҳонгир Дадабоев (“Цементчи”), Дилмурод Мамаюсупов (“Косонсой”), Хайрулло Қодиров (“Ёзёвон-Лочинлари”) каби янги футболчилар борлигини айтиш лозим. Шунингдек мураббийлар вилоятдаги ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратган холда, бунгача иккинчи лигада ўйнаб ўзини кўрсатишга эришган айрим иқтидорли футболчиларни ҳам кўрикка таклиф этган.  

Шунингдек таркибда йўқотишлар ҳам мавжуд. Хусусан ўтган мавсум "УзДонгЖу" шарафини ҳимоя қилган Даврон Жўрақулов ("Обод"), Музаффар Абдуллаев, Шохруҳ Эргашев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Бекзод Ғозиев, Ислом Каримов ("Андижон"), Алишер Тўхтасинов ("Сўғдиёна") каби футболчилар айни дамда олий лига клубларининг кўригида бўлиб турибди. "Бунёдкор" жамоасидан ижарага олинган Муҳаммадюсуф Абдумажидов эса ортга қайтиб кетган. Бундан ташқари дарвозабонлар мураббийи Ҳамидулло Зокиров ҳам вилоятнинг бош жамоаси "Андижон"га ўтгани сабабли унинг ўрнига Бекзод Турғунов таклиф этилган.   


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика