RU

Последние новости

21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  2 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  21 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  14 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум Новости

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 22 сентябрь куни Уюшма Кубоги-2013 мусобақаларининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ўйинида Тошкентнинг «Ардус» клуби Бухоронинг «Когон» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уюшма Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» клуби чорак финал якунига кўра совринни топширди. 2013 йилги мусобақанинг чорак финал ўйинида «темирйўлчилар» «Максам-Чирчиқ» қаршилигини синдира олишмади – 2:6.

Учинчи чорак финал ўйини ҳаваскор клублар ўртасида ўтди. Ҳаваскорлар орасида энг кучлилардан бири ҳисобланган «Uzpromstroybank» ҳеч бир қийинчиликсиз «Prodigy»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кучли тўртликка кириш йўлида энг қизиқарли ва шиддатли баҳс Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди, қўшимча вақтда ҳам худди шу ҳисоб такрорлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари омадлироқ чиқишди – 4:1.

Шундай қилиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги ярим финалида «Максам-Чирчиқ» – «СҚБ-Юнусобод» ва «Ардус» – «Uzpromstroybank» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 24 сентябрь куни 16:00 ва 18:00да бўлиб ўтади. Мусобақанинг барча учрашувлари натижалари билан «Мусобақалар» бўлимида танишишингиз мумкин.

Футзал уюшмаси Кубоги-2013
Чорак финал учрашувлари
22 сентябрь, якшанба

«Ардус» - «Когон» 7:3
«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив» 6:2
«Uzpromstroybank» - «Prodigy» 8:2
«Бунёдкор» - «СҚБ-Юнусобод» 2:2 (қ.в.: 2:2; п.с.: 4:1)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика