RU

Последние новости

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: Футболдаги йўлларим — 2004 йил! Новости

#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: Футболдаги йўлларим — 2004 йил!

2002 йил акамдан сўрадим, — ёзувчи бўлиш учун қайси ўқишга кириш керак? Ҳозир АҚШда яшайди, 1983 йил. Илк футбол газететаларини айнан шу акамникига борганда ўқирдим. Исми, Асрорхўжа. Раҳматли амақимнинг тўнғич ўғли.

Бизнинг оила учун футбол бегона эмас. Асқар амақим (Тошкент шева) отамнинг ўртанча акалари, 80 йилларда ўзларига анча тўқ, тадбиркор инсон бўлганлар. Шундан бўлса керак, илк “электроника“ видеомагнитафони бўларди ҳовлида. Тасмали магнетафонлар. ВАЗ 06 “Жигули“. Жуда ҳам меҳмондўст инсон бўлганлар. Бу оиламизга бобом раҳматлидан ўтган. Ҳасан бобомиз қаерда меҳмондорчиликка борсалар, кейингиси албатта бизнинг уй бўлган экан. Асли Себзор маҳалласиданмиз. 1966 йилги ер қимирлаши натижасида ота авлод Чилонзор далаларида қад кўтарган кўп қаватли янги мавзега келиб қолган бўлса, она авлод ҳозирги ЦУМ олдига уйларга. Боиси отамнинг отаси троллейбус ҳайдовчиси бўлган. Уларнинг ишларига Чилонзор қулай бўлган экан. Онамнинг оталари эса “Красная заря“ фабрикасида ишлаганлар, уйга яқин бўлсин деб ЦУМдан жой беришган. 80 йилларда амаким кўп айтиб берардилар, “Пахтакор“нинг ўша йиллардаги авлоди, шу жумладан 1979 йилда вафот этган футболчилар ҳам, кўп бора бизнинг уйда меҳмон бўлган эканлар. Футболчилар дўконимизнинг асосий мижозлари бўлган. Кўпинча маҳсулотларни қарзга олиб кетишар экан. Кейин бир мукофот пули олганда, барча харажатларга тўлов қилиб кетишаркан. Қисқаси, мана шундай оилада катта бўлди. “Pepsi Cola” 90-йилларда фақат амакимникига борганда ичардик.


Ўзбекистон футболи энг севимли газетам эди. ЖЧ-98ни ҳам бирга ҳовлимизда томоша қилардик. Голландия — Бразилия учрашуви кечагидек ёдимда, “Нодир, бугун Бразилия билан Голландияни кўрсатади, пенальти бўлибди“. У пайтлар менимча ўйинлар тўғридан-тўғри кўрсатилмаган ёки биз ўтказиб юборганмиз. Қаердандир натижани билиб олганлар ва биз пенальтилар сериясини кўриш учун ҳам ўйинни кутганмиз.


ЖЧ ўйинларини кассеталарга мана шу видеомагнитофонда ёзиб олардик.


Акам ёзувчи бўлиш учун, махсус институтда ўқиш кераклигини айтди. Мен эса аллақачон футболга “фанат“ бўлиб улгурган эдим. Болалик йилларим бувимникида, ЦУМда ўтган бўлса-да, бирон киши мени шундоққина ёнгинамизда бўлган “Пахтакор“ стадионига олиб бормаган. У пайтлар футболга эътибор катта бўлмаган. Лекин тан оламан, мендан “максимум“ захира ўриндиғида, бекорга “подъемный“ олиб вақт ўтказадиган футболчи чиқарди, чиқса ҳам.


Аммо тоғаларим футболни жуда қаттиқ ишқибози бўлишган. Фатхулло тоғам ЦУМда ишлар эдилар. Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Олим Аширов каби футболчиларни кўп эслайдилар. Яқинда ҳам уйда йиғилиб ўтирганимизда Михаил Анни хотирлагандилар. “Володядан фарқли равишда Мишанинг характери зўр эди. Ўзбекчани зўр тушунарди. Латифалар айтсак қўшилиб куларди. Фёдоров эса кўп ҳолларда жиддий бўлган. ЦУМга кўп келиб туришарди. У пайтлар футболчилар оддий одамлар билан бирга ўтиришлари одатий ҳол бўлган. Лекин улар ҳайдайдиган Волгага ҳамманинг ҳаваси келарди“.


Энди тасаввур қилинг, мана шундай оилада катта бўлган Нодирхўжанинг фаолияти футбол билан боғлиқ бўлмай, санъаткор бўлсинмиди. Рассомчиликка жуда қизиқардим. Хатто бир қариндошимиз “театрлальний“га олиб кириб қўйишини айтганди. Комик воқеаларга уста эдим.


Лекин мен 10 синфдаёқ ўз тақдирим қандай бўлишини ўйлаб қўйган эдим ва бу тақдир учун Оллоҳдан ўла-ўлгунимча миннатдор бўламан. Кўп адабиёт ўқирдим. 1 ҳафтада 2талаб китобни кўрдим демасдим. Чунки 8 синфда, 110 мактабдаги адабиёт устозим, Замира опа, раҳматли бувимга мени устимдан шикоят қилган эдилар. У пайтлар ўқитувчидан гап эшитиш уят бўлган. Ҳозир ўқитувчи ўқувчини уришса ё ёзиб юборишади, ё видеога олиб тарқатишади. Бувим 110 мактабда 40 йилга яқин ишлаганлар. Замира опа улар билан ҳамкасб, онам, холам ва тоғаларимга ҳам дарс берган. Шунинг учун, сен Махфузахонни уялтираяпсан деб дакки берганлар. Шундан кейин холам кутубхонадан Ойбекни “Навои“ романини олиб келиб бериб, “агар сени деб яна гап эшитсам кўрасан мендан“ деганлар. Шу-шу, адабиёт “фанати“ бўлдим.


2003-2004 йиллари “Камолот“ қошида, дарҳон мавзесида “Бунёдкор“ ёшлар телеклуби фаолият олиб борарди. Ҳозир у ерда “MY5“ канали жойлашган. “Пахтакор“ ва Ўзбекистон терма жамоаларининг аксар матбуот анжуманлари ўша бинода бўлиб ўтарди. Катта-катта журнатисларни биринчи маротаба ўша ерда кўрганман. Хайрулла Нуритдинов (бугунда МТРК раис ўринбосари) ўша пайтнинг энг машҳур журналистларидан бири бўлган. Матбуот анжуманлари баҳона мен “Бунёдкор“ ёшлар клубига келиб қолдим. Бу ерда турли гуруҳлар бор эди. Журналистика, маданият, санъат ва “Пахтакор“ мухлислари!


“Заковат“ телеўйинлари ҳам айнан шу ерда бўларди. Кўрсатув съёмкаси барча учун очиқ эди. Шарти костюм шим кийиб келиш. Ҳушнуд билан ҳам ўша ерда танишганмиз. Ҳозир машҳур блогер )).


Журналистика гуруҳи сардори, ҳозир хоккей ва якка курашларни маҳорат билан шарҳрлаб борадиган Сардор Раҳимов эди. Клуб раҳбари, Азим ака. Футболга жуда ҳам қизиқарди бу инсон. Айнан шу кишининг ташаббуси билан клубда “Пахтакор“ мухлислари учун хона ажратилди. “Пахтакор“ билан ҳамкорликда фан клуб ташкил қилинди. Унда ЎзМУ журналистика факультетининг 1-курсида таҳсил олаётган Ойбек сардорлик қила бошлади (ҳозир кино сахасида). Унинг дўстлари ҳам йўқ эмасди, улар орасида Даврон (Кабулов) ҳам бўларди. Оддийгина бола, бирга метрода келиб, кетардик. 11 синф ўқувчиси учун Университет талабаси. Даврондан ўқишга кириш қийин бўлган, бўлмаганлиги, мен ҳам ўша факультетга кирмоқчилигимни кўп айтардим. Биринчи маротаба интернетга айнан шу клубда кирганман. Ойбек “Бунёдкор“ клуби аъзолари учун ажратилган лимитдан фойдаланарди. Биринчи кирадиган сайтимиз, football.kulichki.ru бўлган. Ўшанда “Пахтакор“ ҳам ўзининг интернет саҳифасини очаётган эди. Бу пайтда клубда Улуғбек Мирзаев ва Бахтиёр Ширинов ишлар эдилар. Улар билан танишиш орзу. “Пахтакор“нинг гуллаган йиллари, эхе....


Каналда кузатиш - @Nadirkhuja


Хуллас бу 2004 йилнинг бошлари эди. Ёз бошланди. Ҳамма синфдошларим қатори мен ҳам фан билан машғулман. 110 мактабни кучли томони шунда эди-ки, у ерда ўқимадим деган бола ҳам Институт ё Университетларга кира оларди. Билим жиҳатдан жуда кучли мактаб эди (ўша пайтлар). Мен асосан тарих ва адабиётга тайёрланганман. Ижодий имтиҳондан яхши баҳо олганим қўл келган. 13 август куни Рустам Қосимжонов шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган. Шу куни ижодий имтиҳондан ўтган эдим. 1 август, сўнгги имтиҳонларга тайёргарлик кўряпман. Уйда дарс қиляпман. “Шпаргалка“ни ўрганяпман. ТВда эса Осиё чемпионати, Ўзбекистон — Баҳрайн! Марат Бикмаевни тўпни тепага тепганини биламан, шпаргалкалар ТВга учган. Бақир чақир. Отам нима бўлди экан деб югуриб чиққан, гап эшитдим. Эртасига кайфиятсиз имтиҳонга бордим. Аксига олиб шпаргалкадан “шашвар“ ҳам чиқмади. Тестларни ўзим еча бошладим. Назоратчи уни кўриб қолгач, нима бу деди. Мен, олаверинг, бари-бир ҳеч нима чиқмади ичидан дедим. Инглиз тилини билмасдим, барча саволларнинг жавобини “С“ қилиб белгилаб чиқдим. Тарихни яхши кўрардим, адабиётни ҳам. Она тили ва адабиёт 3.3, тарих 2.2 балл берарди. Иккисидан ҳам 20тадан кам ечмагандим ва мен якунда 98 нафар талаба битирган курс талабаси бўлдим. Ҳа, айнан 98! Фақат чет тилларидагина гуруҳларга бўлинар эдик. Қолган пайт, барчамиз битта хонада ўтирар эдик. Бу Ўзбекистон миллий Университети тарихидаги энг катта гуруҳ сифатида тарихда қолган битирувчилар эди.


Институтга кириб олгач, тайёргарлик дарсларидан қутулдим ва кунимни асосий вақтини “Бунёдкор“ ёшлар клубида ўтказа бошладим. 5 ёки 6 сентябрь куни тиббий кўрикдан ўтиш учун бизни Университет поликлиникасига юборишди. Навбатимни кутиб турсам, ёнимда ўтирган икки нафар курсдошим водий йўллари ҳақида гаплашиб ўтиришибди. Улардан бири Беҳзод Назаров эди. Шунда унга қараб, “Нефтчи“ мухлисимисан дедим. Аслида уларнинг мавзуси умуман бошқа эди. Унда “ҳа“, деган жавобни олдим. Шу-шу дўстлашиб кетдик. У пайтлар “Пахтакор“ — “Нефтчи“ қарама-қаршилиги ҳақиқий класико эди. Қани ўша дамлар, ўзи учар гиламлар.


1 ойлар ўтди чамаси, курс раҳбаримиз, Нозима опа амалиётга йўналтира бошлади. Мен, Беҳзод, яна бир қатор дўстларим билан “Ўзбекистон футболи“ни танладик. Ўша йиллари бу Республикамиздаги энг зўр газета эди. Унда кичкина хабарча чиқариш биз учун катта натижа эди. Аммо нима учундир, биринчи кундан кейин у ерга боргим келмади. Аниқ сабаби йўқ. Балки узоқлик қилдими, билмадим. Шунда қариндошимиз ўзи ишлайдиган, “Хумо“ ва “Тошкент оқшоми“ газеталарига амалиётга бора бошладим. Акам ўша йили уйга компьютер олган. Интернетимиз ҳам бор эди. Тинг-тинг қилиб уланиб кириб оларди. Тезда ишлатиб бўлгач, вақти кетмаслиги учун ўчириб қўярдик. Хориж маълумотларини таржима қилиб газетага бера бошладим. Хабарларим чиқа бошлади. Камига, қалам ҳақи бера бошладилар. Зўр бўлди, амалиётни “5“га ёпдим. Биринчи семестрни эса “4“га. Шартномамни ўша йили тоғам ва амаким тўлаб берган эдилар. Чунки 4 нафар фарзандга эга бўлган оилавий ҳолатимиз мақтанадиган даражада бўлмаган.


Ҳозирги гапларимга биров ишонмаса керак. Бу пайтга келиб фан клуб етакчилигини қўлга олдим. Ҳар хил шеърлар ёзар эдик. Бошларимиз бўялган. Футболкаларимиз сап-сариқ. Ҳамид Олимжон метро бекатига 100 нафарга яқин бола билан тушардик. “Кейинги бекат, “Пахтакор“, — деганида сухандон, ҳаммамиз “ЧЕМПИОН“ деб бақирардик. Уларни ичида ҳозир, ҳаммангизга маълум ва машҳур Даврон Кабулов ҳам бўларди. “Что, где, когда“ ўйинларида Ўзбекистон шарафини кўп йиллар ҳимоя қилган Азиз Юсуфов ВИПда ўтирарди. У мендан битта синф тепада ўқиган, ёшликдан танишмиз. Қисқаси, 2004 йилда “Пахтакор“ чемпионликни, “Нефтчи“ кумуш, “Навбаҳор“ бронза медалларига эга чиқди. Мени кумирим, Анвар Солиев эди. Бу даврда “Пахтакор“нинг ОЧЛдаги ўйинларини ҳеч ким унутмаса керак.


СИЗ 2004 ЙИЛДА НИМА БИЛАН БАНД БЎЛГАНСИЗ, ЁЗИБ ҚОЛДИРИНГ!


Эртага, 2005 йилни ёд оламиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика