RU

Последние новости

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Усмон Тошев: "Хоразмда ҳеч қачон оддий ўйинлар бўлмаган" Новости

Усмон Тошев: "Хоразмда ҳеч қачон оддий ўйинлар бўлмаган"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Усмон Тошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уч очко ишлашга ҳаракат қилдик. Ўйин ҳали кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатмоқда. Эътирозлар деярли йўқ. Хатолар устида ишлаймиз. Йигитлар ёмон ўйнашмади. Жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйиш учун маҳорат етишмаяпти. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Футболчилар, шароитларимиз ёмон эмас. Ҳакимхон Аъламхонов сўнгги ўйинларда ўзини кўрсатмоқда. Марко Милич касалликдан сўнг энди тикланмоқда

Тожикистонни "Бухоро"га алмаштирмадим. Шунчаки шартномам тугаганди. Шу боис уйга қайтдим. Раҳбарият билан ўзаро келишиб олдик. Уларнинг ҳам нияти бор эди. Клуб анча ортга кетди. Биз тиклашимиз керак. Шу боис уларнинг таклифига йўқ, дея олмадим. Ўзим мазкур клубда ўйнаганман. Ўз вақтида анча ишларни амалга оширгандик. "Хоразм" ҳақида гапиришга кўпроқ бош мураббийи ҳақли. Нафақат бу жамоадан, балки ҳар бир рақиблан етарлича қаршилик кутамиз. Хоразмга олдин ҳам келганмиз. Ҳеч қачон оддий ўйинлар бўлмаган. Яхши футболчилар ва мураббийлар етишиб чиққан.
Жамоаларни кучли ёки кучсизга ажрата олмайман. Ҳамма рақиб бир ҳил",- дейди Усмон Тошев.

 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика