RU

Последние новости

20:05​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  39 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  17 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  64 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви Тожикистон учун ҳар томонлама қулай" Новости

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви Тожикистон учун ҳар томонлама қулай"

Тожикистон терма жамоаси яқин кунларда йиғин бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Биз бу борада Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Тайёргарликни секин-аста бошламоқдамиз. Сентябрь ойида Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан сўнг Дубайга учамиз ва у ерда ҳам бир нечта назорат баҳсларида иштирок этамиз. Буларни барчаси режамиздан ўрин олган. Расмий ўйинларга тайёргарлик жараёнида барча терма жамоалар ўзлари учун рақиб топади. Мақсад футболчиларни кўриб олиш ва турли тактикаларни синаб кўриш. Ўзбекистон билан ўйинда ўз имкониятларимизни яна бир бор кўздан кечириб олишни мақсад қилганмиз. Мен учун ҳам бу фойдали бўлиши табиий. Шогирдларимни машғулотдаги ҳаракатлари  билан ўйиндаги ҳаракатлари ўртасида фарқ бўлади. Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг футболчиларимнинг жисмоний ҳолати, тактик тайёргарлиги борасида хулосага келиб оламан. Ўзбекистон билан ўйин биз учун ҳар томонлама қулай. Биринчидан яқин, иккинчидан таомларимиз ва иқлимимиз ўртасида деярли тафоувт йўқ. Узоқ масофа йўл юрмаймиз. Ҳар бир терма жамоа ўзи учун қулай бўлган томонни танлайди. Бир ҳафталик йиғинга киришганмиз. Боз устига карантин ҳам режаларимизга маълум даражада таъсир қилди. Ишлашда давом этамиз",- дейди Усмон Тошев.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика