RU

Последние новости

19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  3 19:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  6 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  1 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  41 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  4 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  5 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик" Новости

ЖЧ-2022 саралаши. Усмон Тошев: "Мўғулистонга ғалаба учун келдик"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ва жамоа ярим ҳимоячиси Парвизжон Умарбоев Мўғулистонга қарши бўладиган ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашуви ҳақида фикр билдиришди.

Мўғулистон ва Тожикистон ўртасидаги баҳс сешанба, 10 сентябрь куни Улан-Баторда бўлиб ўтади.


Усмон Тошев, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Авваламбор Тожикистон халқини республиканинг Мустақиллик байрами билан табрикламоқчиман. Барча тожикистонликларга тинчилик ва фаровонлик тилайман! Мўғулистонга қарши баҳсга тўхталадиган бўлсак, унга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Улан-Баторда бизни илиқ кутиб олишди, об-ҳаво жуда яхши. Муғулистон халқи ва бу мамлакатдаги футболдан хабардорман. Мўғулистон терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралашини биз каби ғалаба билан бошлади. Рақибимизнинг Мьянмага қарши учрашувини томоша қилиб, уни таҳлил қилдик. Мўғулистон - яхши жамоа. Эртага бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Улан-Баторга ғалаба учун келдик.


Парвизжон Умарбоев, Тожикистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

- Мен ҳам барча тожикистонликларни Мустақиллик куни билан қутламоқчиман! Йигитларнинг кайфияти яхши. Ўйинга тайёрмиз. Мўғулистон терма жамоасини мағлуб этиб, Мустақиллик кунига совға қилмоқчимиз. Кеча рақиб ўйинини таҳлил қилдик. Мўғулистонга қарши ўйин осон бўлмайди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика