RU

Последние новости

17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  0 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  2 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  4 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  7 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   39 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  25

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади Новости

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади

Мундиаллар ўйинлар тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун дастлабки чорак финалчилар жуфтлиги маълум бўлди.

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи ғолиби Колумбия терма жамоаси "D" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби Уругвай билан чорак финал чиптаси учун баҳс олиб боришди.


Луис Суарезсиз қолиб кетган Уругвай жамоаси Колумбияга қарши ўйинда қийналиб қолиши аниқ эди. Лекин ҳеч ким Уругвайни бу қадар чорасиз бўлиб қолишини тахмин қилмаганди.

Учрашувни фаоллик билан бошлаган колумбияликлар дастлабки 10 дақиқада рақибларини тўп ортидан югиртиришга эришишди. Биринчи бўлимнинг ярмини тўп қидириш билан ўтказган уругвайликлар бўлим ўрталарига келиб бироз толиқиб қолишди шекилли, деярли ҳужумга ўтишмади.

Учрашувнинг 28-дақиқасига келиб мундиал кашфиёти Хамес Родригезнинг ўзининг чиройли зарбаси эвазига Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиндаги устунлик ҳисобда акс этди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг Уругвай вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилди, лекин шу куни Кавани, Форлан ва бошқа бир қатор футболчилар ҳам жамоасининг ҳужумларини самарали тарзда якунлай олишмади.

Иккинчи тайм ҳам биринчиси сингари бошланди. Асосан колумбиялар фаоллиги остида бошланган иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Хамес Родригез жамоасининг ва ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Армеро ва Куадрадо ижросида ташкил этилган ҳужумни, Хамес Родригез самарали якунлади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:0.

Уругвай ўйин сўнггиларига келиб ҳужумлар ташкил этди, аммо уларнинг барча уринишлари Оспина учун оддий "ўлжа"га айланди.  Колумбия посбони шу куни бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди ва Колумбиянинг ишончли ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.


Колумбия терма жамоаси чорак финалда мундиал мезбонлари Бразилия термаси билан беллашади.

Уругвай жамоаси эса яқиндагина ўз юртига сургун қилинган Луис Суарез ортидан самолётга чипта олди ва мундиални тарк этди.


ЖЧ-2014. Нимчорак финал ўйини.

Колумбия - Уругвай 2:0
29 июнь. 01:00

Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)

Ёрдамчи ҳакамлар
: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)

Захира ҳаками
: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Голлар
: Хамес Родригез (28, 50).

Колумбия: Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, Агиляр, К. Санчес, Куадрадо (Гуарин, 81), Хамес (Рамос, 85), Дж. Мартинес, Гутьеррес (Мехия, 68).

Уругвай:  Муслера, М.Перейра, Годин, Хименес, М. Касерес, А. Перейра (Г. Рамирес, 53), А. Гонсалес (Эрнандес, 67), Аревало, К. Родригес, Кавани, Форлан (Стуани, 53).

Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Лугано (77), Армеро (78).


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика