RU

Последние новости

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  0 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  9 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  3 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  26

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби Новости

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби

Кейинги йилларда Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан аҳолининг турли қатлами орасида мини футбол турини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиб келинаётир.
Куни кеча Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишлаб 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ниҳоясига етган навбатдаги мусобақа сўзимиз исботи саналади.
  
Айтиш жоизки, мазкур биринчиликнинг дастлабки босқичида 13 та жамоа уч гуруҳда ўзаро баҳс юритишди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди. Якуний натижаларга кўра, Аброр Қиличев ва Алишер Вапаев устозлик қилаётган Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биринчи жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Мазкур маҳорат маскани тарбияланувчилари ҳал қилувчи ўйинда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди, 3:0.
  
Фахрли учинчи ўриндан Урганч олимпия захиралари коллежи ва 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг иккинчи жамоаси жой олишди.
  
- Жамоаларимизнинг муваффақиятидан жуда хурсандмиз, - дейди Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Азамат Жабборов. – Бу янги йил байрами арафасида жамоаларимизнинг ўқувчи ва педагогларимизга ўзига хос совға бўлди. Аминманки, кириб келаётган 2015 йилда ҳам тарбияланувчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлаб,  кўплаб юқори натижаларни қўлга киритишади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика