RU

Последние новости

23:15Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" 2:3 (онлайн ҳисоб)  60 23:01ЕЧЛ. "Барселона" – "Интер". Бошланғич таркиблар аниқ!  10 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  4 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  3 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  3 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  8 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  18 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1

Урганчда хотира турнири Новости

Урганчда хотира турнири

Яна бир неча кундан сўнг юртимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллик тўйи кенг нишонланади.
Айни дамда жойларда қутлуғ санага бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилган Хоразм вилояти футболида муносиб из қолдирган Азизбек Юсуповнинг хотира турнири ана шулар жумласига киради.
  
Айтиш жоизки, А. Юсупов вақтида урганчнинг “Автомобилчи” жамоаси сафида вилоят чемпиони бўлганди. Кейинчалик, Урганч туманининг “Тадбиркор” жамоаси таркибида биринчи лига ўйинларида тўп сурди. Эндигина ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олаётган бир пайтда тақдир тақозаси  билан бевақт ёруғ оламдан кўз юмди.

Ушбу хотира турнирида воҳанинг 2001 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталаридан ташкил топган ўнта жамоаси ўзаро баҳс юритди.

Ярим финал
“БЎСМ-2” – “Наврўз” – 2:1,
“Локомотив-ЖСК” – “Пахтакор” - 0:1.

3-ўрин учун

“Наврўз” –“Локомотив-ЖСК” –0:0(пен. 3:1)

Финал

“БЎСМ-2” –“Пахтакор” - 2:1

Турнирнинг “Энг яхши ўйинчилари” номига Азиз Эгамберганов(дарвозабон, “Наврўз”), Отабек Бахтиёров(ҳимоячи, “Локомотив-ЖСК”), Ҳабибулла Матёқубов(ярим ҳимоячи, “Пахтакор”), Азизбек Баҳромов(ҳужумчи, “БЎСМ-2”), Шихназар Эркабоев(тўпурар, “БЎСМ-2”) ва Жамшид Матқурбонов(чиройли гол муаллифи, “Пахтакор”)лар сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан фахрий ёрлиқ, медаль ва  совғалар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика