RU

Последние новости

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  108 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  5 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  75 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  11 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда Новости

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда

Урганч шаҳридаги 5-сон давлат ихтисослаштирилган футбол йўналишидаги мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Ушбу билим даргоҳи катта футболга иқтидорли футболчиларни етказиб бериш борасида вилоятда етакчи саналади.

Ушбу маскандан Мақсуд Каримов (“Насаф”), Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор”), Илёс Хайров (“Гулистон”), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев (“Хоразм”) сингари кўплаб қобилиятли “чарм тўп” усталари етишиб чиқишгани сўзимиз исботидир. Бугунги кунда мактаб-интернатнинг қатор собиқ тарбияланувчилари мураббий сифатида ҳам ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

Мана бир неча кундирки, бу ерда 2013-2014 ўқув йили учун маҳорат масканининг 5-синфига ўқувчиларни саралаб олиш давом этмоқда. Ўз навбатида ёшлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик ҳаракатлар, ўйин фаолияти ва тест синовлари бўйича  кўрикдан ўтишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ушбу билим даргоҳига 50 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Мактаб-интернатда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширганлар сони эса 200 нафарга яқин. Бу ҳол мазкур ўқув масканининг нуфузидан далолат бериб

Ишончимиз комилки, саралаб олинган ёш “чарм тўп” усталари орасидан келгусида таниқли футболчилар етишиб чиқади.

Икром  Худойберганов
манба:  championat.asia
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика